Жон боши рўйхатига киритилиб, ишлаб турган, айни вақтда солиқ тўлаб, текин медицина хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган бир одамни сичқон ёки ҳашаротга ўхшатиб тузоққа тушириб олиш мумкинми ахир? Ақл бовар қилмайди. Аллақандай хато юз берганга ўхшайди. Ҳа, албатта, бу хато. Шундай деб айтишдан бошқа йўл йўқ.
Аввал бошдан, улар эркакка нисбатан аҳмоқона бир муносабатда бўлишди. Ахир у от ёки ҳўкиз эмаски, бирон одам зўрма-зўраки куч билан ишлата олса. Модомики шун» дай экан, уни бу қум девор орасида асир қилиб сақлаб ўтиришларидан ҳеч қандай маъно йўқ. Хотин кишинкнг бўйнига бировни боқим қилиб қўйишнинг нима кераги бор ?
Аммо нима учундир кўнглида ишонч йўқ эди… Теварак-атрофини ўраб турган деворни кўздан кечираркан, гарчанд, бу кўнглига сира хуш келмаса-да, унга чиқаман деб беҳуда уринганини сезиб турарди… Деворга ёпишиб қанча типирчиламасин, ҳеч қандай фойдаси йўқ. Шунинг учун ҳам ҳафсаласи пир бўлди қолди… Афтидан, бу қум маҳв этадиган алоҳида бир дунё бўлса керакки, одатдаги андазаларни бунга нисбатан татбиқ қилиб бўлмайди,..
Агар тусмол қилса, тусмол қилиши учун сон-саноқсиз сабаблар бор… Масалан, янги бидонлар билан белкуракнинг унинг ўзига атаб олиб келинганлиги тўғри бўлса, арқон нарвонни жўрттага олиб кетганлари ҳам рост. Қолаверса, юз берган ҳодисани тушунтириб бериш учун хотиннинг ақалли чурқ этиб оғиз очмагани, бунинг аҳволи танглигидан дарак бермайдими? Хотиннинг махкум бир мутелик билан ўз тақдирига хотиржамгина тан бериб юрганлиги эркакнинг ёмон бир аҳволда қолганлигидан дарак бермайдими ахир? Хотиннинг кечаги сўзлари ҳам балки беҳуда айтилган гап эмасдир? Эркак шу сўзлардан бу ерда анча вақтгача қолиб кетажагини пайқаб олиши қийин эмасди.
Яка бир чоғроқ қум кўчкиси кўчди.
Эркак чўчиб уйга қайтиб кирди. У бўйрада ҳамон мук тушиб ётган хотиннинг тепасига келиб, зарда билан унга қўлини кўтарди. Кўзларида кучли нафрат чақнаб, бутун вужудини алам чулғади. Аммо бирдан мажолсизланиб, хотинга тегмай, кўтарган қўлини шилқ этиб ташлади. Уни тарсакилаш қам кўнглида йўқ эмас эди. Хотин ҳам, эҳтимолки, шундай қилади деб ўйлаётгандир? Албатта, шуни кутиб ётибди. Ахир жазо тортиш ҳам қисман бўлса-да, гуноҳни ювиш, деган гап-ку.
Эркак хотинга орқасини ўгириб, ерга чўзилди-да, бошини қўллари билан чангаллаганча оҳисга ингради. Сув очиб кетган оғзидаги сўлакни ютмоқчи эди, ютолмади – томоғига тиқилиб қолди. Шиллик, пардалари қум ҳидини жуда тез сезадиган бўлиб қолган шекилли, бу ерга келгаиига анча бўлиб қолган бўлса ҳа.м сира кўниколмаяпти, Сўлаги оғзининг четларида қўнғир, қуйқа кўпик бўлиб йишлиб қолибди. Сўлагини тупуриб ташларкан, оғзида қолган қумнинг ғўдирлигнни яна ҳам кучлироқ сеза бошлади. У лабларинииг ички томонларини тилининг учи билан ялаб, тупуриб ташламоқчи бўлган эди, иложи бўлмади. Қайтага оғзи қуриб, ҳамма ёғи яллиғланиб кетгандек ачиша бошлади.
Майли, на чора? Хотин билан албатта гаплашиб, бор гапни муфассал айтиб беришга мажбур қилади. Агар аҳвол мутлақо равшанлашса,