Агар хато юз берган бўлса, хато юз берибди деб қўя қоламиз, вассалом… Бўлар иш бўлди, ўтди кетди, мен машмаша кўтариб ўтирмоқчи эмасман. Шунинг учун сен сукут сақлаб чакки қиляпсан. Яхши. Худди сенга ўхшаган ўқувчи болалар ҳам бор, мен уларга ҳамиша: қанчалик айбларингга иқрор бўлгандек кўринманглар барибир аслида бу учига чиққан қўрқоқлик бўлади, дейман. Борди-ю, сен ўз хатти-харакатингни бирон нарса билан оқламоқчи бўлсанг, нима гап ўзи, муддаонгни айта қолмайсанми!
– Ахир… – хотин кўзларини олиб қочди, аммо унинг овози фавқулодда катъий эшитилди. – Знди ўзингиз ҳам тушунгандирсиз, дейман?
– Тушунгандирсиз? – Эркак саросимага тушганипи ҳатто яширмади ҳам.
– Ҳа, мен, сиз аллақачон тушунган бўлсангиз керак, деб ўйлаган эдим…
– Мен ҳеч нарса тушунганим йўқ! – Эркак қичқириб юборди: – Қандай тушунаман? Биров ҳеч нарса демаса нимани тушуниашм мумкин?
– Ахир хотин киши ёлғиз боши билан шундай аз$волтирикчиликда кун кечириши қийин-ку…
– Яхши. Аммо вуларнинг менга нима дахли бор?
– Ҳа, мен сизнинг олдингизда гуноҳкорга ўхшайман.
– «Гуноҳкорман» деганинг нимаси?… – Ҳаяжондан эркакнинг тили ғўлдираб қолди. – Бундан чиқдики, каттакон бир фитна уюштирилган экан-да?.. Тузоққа ем – хотин киши қўйилса, мени, худди ит ёки мушукка ўхшаб шартта келиб илинади, деб ўйлаган экансизлар-да…
– Тўғри, аммо ҳадемай шимолдан эсадиган шамол билан қум бўронлари бошланиб кетади – биз улардан жуда қўркамиз… – Хотин ланг очиқ турган эшикка қараб қўйди. Унинг осойишта бўғиқ овозидан кўр-кўрона бир эътиқод сезилиб турарди.
– Бу ҳазил эмас! Бемаънилик хам эви билан-да! Бу ғайри қонуний зўравонликдан бошқа нарса эмас. Чинакам жиноят… Зўравонлик қилмасликнинг иложи йўқми? Хўш чунончи, кунбай йўли билан ишсизлардан ёлласаларингиз бўлмасмиди, улар сон-саноқсиз-ку!
– Ахир, у ёқдагилар бу ердаги аҳволни билиб қолишса, иш чатоқ бўлади-да…
– Мени олиб қолсаларингиз ҳеч нарса бўлмайдими?.. Тутуриқсиз гап!.. Агар шу фикрда бўлсангизлар, қаттиқ янглишасизлар! Афсус ва надоматлар бўлсинки, мен бир дарбадар саёқ эмасман! Солиқ ҳам тўлайман, доимий истиқомат жойим ҳам тайин… Ҳадемай мени қидириб ариза беришадида, ана унда кўрадиганларингни кўрасизлар! Намотки, шундай бир оддий нарсани ҳам тушунмасаларингиз? Қизиқ ўзларингизни нима билан оқламоқчисизлар?.. Шу ишни бошлаган одамни чақириб бер… Мен унга я-а-ахшилаб тушунтириб берай, қанақа бир аҳмоқона иш қилиб қўйганини.
Хотин ерга apao, оҳиста хўрсиниб қўйди. Елкалари эгилиб тушди, аммо қимир этмади. Худди амри маҳол бир иш буюрилган ожиз кучук боланииг дидини берди-қўйди. Бу эса эркакнинг ғазабини баттар оширди.
– Нега имиллайсан, юрагинг дов бермаяптими?.. Гап ёлғиз менинг устимдагяна эмас. Ўзинг ҳам менга ўхшагаи бир банди зкансан-да?.. йўқ дегин-чи! Улар бу ердаги аҳ
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив