Норқизил Кенгбоев

Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.


Скачать книгу

иштирокисиз ўтмаган.

      Халқ оғзаки ижодидаги достонлар ёзма адабиётдаги достонлардан фантазия кўлами, ажабтовур воқеалар, ақлбовар қилмас қаҳрамонликлар тасвири билан фарқ қилади.

      "Яхшилиқ қил, дарёга ташла-балиқ билади, балиқ билмаса-Холиқ билади", "Эски чориғингни унутма", "Бир онанг дўст, бир тананг дўст"-бўлар бизнинг қулоғимизга ёшлиқдан сингган мақоллар. Улар бизга ҳаётий сабоқ беради, тўғри йўл кўрсатади. "Кичкина дикча, ичи тўла михча" – бу ихчам шаклли, маъноси келишимли топишмоқни эшитганимиз ҳамон юзимизга табассум югуради, ахир болаликда, илк марта эшитганимизда, анча бош қотириб, жавобини билганмиз. Кенжа ботир, Гулиқаҳқаҳ пари, Муқбил тошотар, Юлдузсанар, Дарё-боғлар, Қилич қарача-бу қаҳрамонларни эртаклардан қўп ўқиганмиз, улар бизнинг тасаввуримиздаги идеал одамлар. Эшагини йўқотганида отаси қилган ишни қилажагини айтиб, ҳазилкаш ўғриларни чўчитган, ўз тўрига ўзларини илинтирган Насриддин афанди латифаларини бўлса, айтарли ҳар бир ҳолат, вазият учун мос келадиганларини ёшлигимиздан бизнинг онгимизга сингдиришган. Бахши кирган давра борки, Алпомишу Кунтўғмиш, Гўрўғлию Авазхон саргузаштлари куйга солинади.

      Халқ аслида энг хассос ижодкор. Минг йилликларни ошиб ўтган бой тажрибаси у яратган турли-туман, ранг-баранг, жилосию таровати бир-бирига ўхшамаган ижод намуналарини адабиётнинг олтин хазинасига дахлдор қилган, неча-неча асрлар оша неча-неча даҳоларга маънавий озуқа бериб, қанча асрларга теран илдиз бўлган. Халқ оғзаки ижоди бизни алла айтиб улғайтирган бўлса, эртак сўйлаб тарбиялайди. Топишмоғу маталлари билан ақлимизни, зеҳнимизни пешлаган ҳам, лапар, ўлану бошқа айтимлардаги гўзал бадиий латофати билан дидимизни ўстирган ҳам шу ижод. Бу шундай хазинаки, сарвати олган сари кўпаяди, асло камаймайди, ўрганган сари янгидан-янги қирралари, минг бир қиёфасини кашф этаверади.

      Келажак авлодга бу хазинани бус-бутунлигича етказиш маъсулияти эса ҳар бир юксак маънавият эгасини бу нодир меросни асраб авайлашга ундайди. Мамлакатимизда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар бу соҳада янги босқич бошланганидан, далолат дейиш мумкин. Республика Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 7-октябрда қабул қилинган "2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ва шу дастур асосида халқ оғзаки ижодининг янги намуналарини тўплаш, уларнинг электрон шаклини яратиш, китоб ҳолида нашр эттириш каби ишлар олиб борилаяпти.

      Ҳозирда бутун Республикамиз бўйлаб халқ оғзаки ижоди намуналарини ёзиб олиш, тўплаш, ўрганиш ишлари давом этаяпти.

      Халқ оғзаки ижодининг 100 томи нашрга тайёрланмоқда. Биринчи томга "Алпомиш" достонининг Фозил Йўлдош ўғли айтган ва Ҳамид Олимжон томонидан ёзиб олинган варианти киритилган. Шу билан бирга, "Ўзбекистон халқ бахшиси" Қаҳҳор бахши Раҳимов куйлаган, "Алпомиш" ва "Бева Барчин" деб номланган қисмлардан иборат версия ҳам китобдан ўрин