Марк Твен

ШАҲЗОДА ВА ГАДО


Скачать книгу

биродари билан хайрлашгач, шаҳзодани қўриқлаш ва назорат қилиш учун ёлғиз қолди. Тез орада у ўз ўй-хаёлларига чўмди ва қанча кўп ўйлагани сари ташвиш юки уни шунчалик кучлироқ эзаверди. Ниҳоят ўрнидан сакраб туриб, хонада бетўхтов одимлай бошлади.

      – Сафсата! У шаҳзода экани аниқ! – ўзига-ўзи гапира бошлади у. – Мамлакатдаги ҳеч бир одам турли оилаларда дунёга келган, бир-бирига қони бегона иккита болакайнинг худди эгизаклар каби бир-бирига ниҳоятда ўхшаш бўлиши мумкинлигини тасдиқлашга ботина олмаган бўлурди. Агар шундай бўлганида-чи?! Қандайдир кутилмаган тасодиф уларнинг ўринлари алмашиб қолишига сабаб бўлишининг ўзи ақлга сиғмайдиган ҳодиса. Йўқ, бу – алаҳсираш, ақлсизлик, телбалик!

      Бир оз ўзига келгач, лорд Гертфорд ўзича ўйлади.

      – Агар у сохта шаҳзода бўлса-ю, ўзини валиаҳд деб даъво қилса – буни тушуниш мумкин эди; бунда албатта мантиқ бор. Лекин қирол ҳам, сарой аҳли ҳам – ҳамма уни шаҳзода деб улуғлаб турсаю, у эса ўз рутбасини инкор этиб, ўзига билдирилаётган эҳтиром ҳамда мулозаматларни кўра туриб, улардан бош тортиб турса, ҳеч замонда дунёда шунақанги нодон сохтагар бўлиши мумкинми? Йўқ! Онт ичиб айтаманки – йўқ! Бу болакай эсидан айрилган ҳақиқий шаҳзода!

      VII БОБ

      ТОМНИНГ БИРИНЧИ ШОҲОНА ТУШЛИГИ

      Тушки соат бирларда Том тушлик учун либосларни алмаштириш маросимининг азобини бошдан ўтказди. Уни яна худди аввалгидай башанг либослар билан ясантиришди, лекин ҳамма нарсасини – ёқасидан пайпоғига қадар – битта қўймай алмаштиришди. Кейин Томни катта тантаналар билан улкан, ҳашамдор безатилган улкан хонага олиб кирдилар, у ерда бир киши учун дастурхон тузалган эди. Ҳамма идиш-товоқлар қуйма олтиндан бўлиб, ғаройиб тарзда зеб берилганлиги билан ниҳоятда бебаҳо эди: булар Бенвенуто7нинг ижод намуналари экани шубҳасиз. Хонада олийнасаб мулозимлар куйманишади. Руҳоний дуо ўқиди ва очидан ўлаёзган Том эндигина таомга ҳужум бошламоқчи эдики, уни граф соҳиб Беркли тўхтатиб қолди: шаҳзоданинг энгагига бўйинсочиқ боғлади – Уэлс шаҳзодаларининг бўйнига сочиқ боғлаш каби муҳим вазифа мажбурияти айнан шу лорд наслига сулолавий мерос эди. Тамадди хонасида шарбатдор ҳам бўлиб, Том ҳар сафар ўз қўли билан шароб қуйиб олмоқчи бўлганида ундан олдинроқ ҳаракат қилиб қоларди. Бу ерда яна бир жаноб – тотимчи, яъни ҳар бир таомни тановул қилиб кўрувчи ҳам бор эди: Уэлс шаҳзодаси аъло ҳазратлари ҳузурида барча шубҳали таомларни биринчи талаб бўлиши биланоқ еб кўриш учун махсус тотимчи сақланиб, шу тарзда ҳар онда заҳарланиб ўлиш хавфига гирифтор эди. Бу вақтга келиб тотимчи қироллик ошхонасида кераксиз мулозимга айланиб улгурганди, чунки ҳар доим ҳам ўз вазифасини бажаришига тўғри келавермасди: аммо Генрих VIII га қадар бир неча авлодлар давомида тотимчилик лавозими фавқулодда хатарли бўлиб қолган эдики, бутун аъёнлар орасида бундай “шарафли” мансабга даъвогарларни топиш осон бўлмай қолганди. Ажабланарлиси шунда эдики, бу мажбурият бирор хонаки кўппакнинг ёхуд ал-кимёгарнинг