кулиб:
– Қўй, одамни қўлга ўргатма, – деди.
Мўмин Хол пулни хонтахта чеккасига қўяётиб
– Келиннинг соғлиги яхшими? – деб сўради. – Неварачангизнинг?..
– Шукр, яхши… Жиянинг яна ўғиллик бўлди.
– О, зўр-ку!..
Кўчага чиқдилар.
Мўмин Хол тағин жавдираб:
– Чорасини айтмадингиз-ку, тоға? – деди.
– Салим Пўлатни биласан-а?
– Биламан, – деди Мўмин Хол. – Зўр одам!
– Бал-э!.. Республика судида Салим Пўлатнинг ўзидан ҳам зўрроқ ошналари бор, – деди Тоға. – Салим Пўлатникига борамиз. Гапингга қараганда, ҳали судгача вақт кўп экан, – деб, Тоға хайрлашди. – Бўпти, келинни, балаларингни сўраб қўй.
Ниҳоят, кўнглига бир ёруғлик инганини ҳис этиб, Мўмин Хол хийла хуш-ҳоллик билан хўшлашди. Кейин, машинани юргизиб, тезликни қўшаётганда, елкасидан эзаётган ғусса юки тамом ағдарилгандай енгилгина энтикди.
… келганим яхши бўлган экан. Салим Пўлат – зўр одам!.. Тоғам ҳақ гапни айтдила: қ ў р қ у в – о д а м н и и т о а т к о р м а х л у қ қ а а й л а н т и– р и б қ ў я р к а н. Аммо, н о ч о р л и к-ч и?.. Беҳуда айтишмагандир ахир: ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан, деб! Ҳар хил ҳаромхўр арбоблару амалдорлар ғиж-ғиж қуртдай ғимирлаётган жамиятда ҳалол-ликнинг ўзигина бандаси учун қалқон бўлолмас экан. Йў-ў-ўқ, йўқ!..
Тағин туйқис Балояннинг уч кун аввал айтган бир гапи Мўмин Холнинг ёдига тушди: “Агар тилхат ёзишдан ташқари, бошқа яна бир талабимизни ба-жарсанг, кейин биз шундай қиламизки, ҳам қамалмайсан, ҳам ишингда қола-верасан.”
… уф-ф! Қанақа и ш бўлсайкин-а? Нима учун бугун айтмади?
III
Мўмин Хол чоғроқ кутишхонада мунграйиб ўтираркан, юзлашиш дақи-қалари яқинлашгани сайин, қорнида нимадир узилиб кетадигандай таранг тор-тилгани сайин, юраги ҳам беадад куйишиб оғримоқда эди.
… қўрқувданмикан-а? Йўқ… Қўрқувдан ҳам кучлироқ бир… бир даҳшатнинг бўғови бу, – деб ўйлади Мўмин Хол, чуқур-чуқур нафас олиб. – Қорнимдаги оғриқ ҳам, юрагимдаги куйишиқ ҳам – ҳаммаси шундан. Ҳадемай, ю з л а ш а- м и з!..
На чора, пешонасида бор экан, суд олдида тик туриб, Салим Пўлат ўргатга-нидек, терговчиларнинг ёвуз кирдикорларини рўй-рост айтади. Кейин, муҳ-тарам суд раиси, мани қонун ҳимоясига олинг, қайтиб мани терговга ёки гувоҳликка чақириб юришмасин, дейди. Мен ҳалол-покиза одамман – ҳеч кимга пора бермаганман, ҳеч кимдан пора олмаганман, дейди.
Аммо, бунақа таваллосининг бирор фойдаси бўлармикан-а?.. Негадир, иш-онмайди. Ишонолмаяпти. Билъакс, жисму жонида кезаётган оғриқли бир сезги билан англаяптики, чинакам олишув суддан кейин бошланади. Тўғрисўз-лигини, қайсару қашамшамлигини анави жоҳиллар кечиришмайди. Таажжуб-ки, куч ҳам, қонун ҳам улар томонда!..
… адолат, ана, кўчада – кетяланг!..
Нима, қўрқяптими?.. Йўқ, қўрқувдан ҳам баттарроқ нимадир домига тортиб, вужуд-вужудини аямай, иштиёқ билан ғажияпти. Майли… Тинчиб қо-лар ахир. Лекин… қизини,