қўрқувдан халос бўлиш учун ташқарига, тоза ҳавога чиқди. Кошонанинг асо сий дарвозаси олдида учта отбоқар билан тўқнашиб кетди. Улар ҳаётини хавф остига солиб бўлсада, жонжаҳди билан олдинга юлқинаётган, катта оловрангқизғиш отни аранг ушлаб туришарди.
– От кимники? Бизнинг ҳудудда қаёқдан пайдо бўлиб қолди? – барон гўё ўша гилам юзидаги отнинг ўзини кўргандай, хириллаган овозда, ға забла сўради.
– От сизники, жаноби олийлари, – деди отбоқарлардан бири, – ҳозирча ҳеч ким бу отни меники демади. Биз отни Берлифитцин отхонаси ёнғинидан ёллари тутаббурқсиб, лаблари кўпириб, отилиб чиққанида ушлаб олдик. Олдинига бу графнинг ажнабий отларидан бўлса керак, деб ўйлаб, изига қайтариб олиб бордик. Графнинг отбоқарлари тан олишмади. Ғалати жойи шундаки, аланга ичидан бу томонга отилиб чиқди.
– Буни қарангки, унинг пешонасига УФБ дегананиқ тамға босилган, – гапга аралашди иккинчи отбоқар. – Эҳтимол, “Уильям фон Берлифитцинг”дир, лекин улар ҳамма от бирдай, биз бунақа тамғали отни сира кўрмаганмиз, дейишди.
– Ҳақиқатан ҳам жуда ғалатику! – ҳайратланди ёш барон. – Ахир, бу ростдан ҳам ажойиб, ноёб от! Ҳолбуки, унинг феълатвори жуда шубҳали ва тутқич бермас эканини тўғри англабсиз. Нимаям дердим: меники бўлса, меники бўла қолсин, – барон бироз сукут сақлаб қўшимча қилди: – Ҳа, Фредерик Метценгерштейн Берлифитцин отхонасидан аждаҳо чиқса ҳам жиловлай олади.
– Йўқ, йўқ, сиз адашдингиз, жаноби олийлари. Биз ҳозиргина айтиб тургандик: бу от графнинг отхонасидан эмас. Агар ўша жойдан чиққанида, биз сизнинг олдингизда уни намойиш қилиб ўтирмасдик.
– Тўғри айтасиз, – деди барон, худди шу пайт қўрғондан маҳрам югуриб чиқди.
У тепа залдаги гилам кутилмаганда йўқолиб қолганини жанобнинг қулоғига айтди; у воқеани жуда бафуржа шивирлар, фақат хожасининг қулоғига эшитиладиган даражада маълумот етказарди, отбоқарлар буни билишга қанчалик қизиқмасин, бехабар қолишаверди. Фредерик маҳрамни жим туриб эшитди, бу хабар аллатовур ҳиссиётларини жунбишга келтирди. Бирдан ўзини бошқариши кераклигини англаб етди ва залнинг эшикларини ёпишни ҳамда калитни ўз қўлига олиб келиб топширишларини буюрди, юзида жиддийлик, қатъият акс этди.
– Қария Берлифитцин тўсатдан бандаликни бажо келтирганини эшитдингизми? – сўради қаролларидан бири. Шу пайт, маҳрам кетиши билан, димоғдор барон ўзининг тасарруфига ўтказиб улгурган ўша пишқирган от кошонадан Метценгерштейн отхонасигача бўлган хиёбонда ўзини у ёқданбу ёққа отиб урарди.
– Йўқ! – деди барон хабарчига шиддат билан қараркан, – ўлди, дейсанми?
– Шундай, жаноби олийлари. Метценгерштейнлар авлодидан бўлган аъёнлар учун, ўйлашимча, бу унчалик нохуш хабар бўлмаса керак?
Бароннинг лабларига табассум югурди.
– У қандай ўлим топибди?
– У мушкул аҳволга тушиб, ёнаётган отхонадан сарасара отларини қутқармоқчи бўлганида олов алангасида қолиб, ўзи ҳам ҳалок