Эдгар Аллан По

Тик қоялар қиссаси


Скачать книгу

бир неча кунда на Ашер, на камина леди Мэдилейн ҳақида эсладик; шу вақт ичида мен дўстимнинг дарду ғамларини бироз бўлсада тарқатишга ҳаракат қилдим. Биз биргаликда суврат солиш билан машғул бўлдик, қироатла мутолаа қилдик, унинг гитарасидан тараётган наво ларни худди туш кўраётгандай тингладик. Бизнинг дўстлигимиз тобора яқин тус олиб, мен унинг қалб сирларидан кўпроқ хабардор бўлиб, ғамаламларини кўпроқ тушуна бошладим. Ашерлар хонадонининг хўжайини билан ёлғиз ўтириб ўтказган ғамгин соатларимиз хотирамда узоқ вақт сақланса керак. Аммо бу во қеаларга эргашиб сурган ўйхаёлларимни, қилган ишларимни ётиғи билан айтишим тўғри бўлмас. Родерик Ашернинг тўсатдан айтганлари менинг қулоғимда худди мотам куйлари каби узоқ вақтлар жаранглайди, шекилли. Айтиш мумкинки, миямда Вебернинг сўнгги тўфонли вальси оҳанги каби айланарди. Дўстимнинг ҳар мўйқалами текканда тамоман ҳеч ким тушунмайдиган манзара ҳосил бўлар, бу жумбоқдан мени ҳаяжон чулғар, бу ҳаяжон қаердан пайдо бўлаётганини ўзим ҳам тушунмасдим; бу сувратлар ҳозир ҳам кўз олдимдан кетмай турибди, уларни изоҳламоқчи бўлганимда ҳам бунга сўз ожиз. Башарти қачонлардир инсон рангбўёқ ёрдамида ўзининг тоза фикрини матода ифода этган бўлса, бу, шубҳасиз, Родерик Ашердир. Нима бўлганда ҳам, кўнглимдаги кечинмалар, ҳолатлар юзасидан ғалати мавҳумлик пайдо бўлди, буни англаган маҳзун дўстим ичимдагиларни ўз полотносида акс эттиришга, чексиз даҳшатни уйғотишга уринганди.

      Ашернинг мўйқалами тегиб ҳосил бўлган тахайюлий манзара, мавҳумроқ тарзда ҳосил бўлган асарларидан бирини сўз билан тушунтиришгаҳаракат қилиб кўраман. Унча катта бўлмаган матога ер остидан ўтказилган узун, охири кўринмас ертўла тасвирланган, ертўланинг шифтлари пастак, сипсиллиқ, оқ деворлари чўзилиб кетган. Мусаввир ишоралар ёрдамида ертўла жудаям чуқурликда жойлашганини тушунтирмоқчи бўлган. Бутун бир узун масофада чиқиш йўлаги кўзга ташланмайди, биронта машъала, биронта милт этган ёруғлик йўқ; шунга қарамай, бутун ертўлани ёруғлик тўлқини қамраб олган ва бунда ваҳимали дабдаба ҳукмрон. Родерик Ашернинг ўткир эшитиш қобилиятини юқорида эслатиб ўтгандим, шу боис у баъзи бир торли чолғулардан бошқа мусиқа овозларига тоқат қилолмасди. У гитаранинг юмшоқ садоси билан қаноатланар – бу унинг ижросидаги асосий хусусиятлардан бири эди. Биргина шу билан у оний кайфиятда пайдо бўлган безовталикни тушунтириб бўлмасди. У шиддатли тахайюлий мусиқасини (у баъзан мусиқий бадиҳагўйлигини шеърлари билан бирга ижро этарди) давом эттирди, шубҳасиз, мен юқорида эслатиб ўтганим – ўша зўриққан кўнгил мувозанати фақатгина сўнгги дақиқалардагина етилиб келганини билмай қоларди. Унинг шундай пайтларда тўсатдан қуйилиб келадиган қўшиқларидан бири ёдимда қолган. Ашер куйлаганда унинг онгишуури омонат эканлиги тезда маълум бўлди, шу сабаб қўшиқлари хотирамда ўрнашиб қолди. Унинг қўшиғи “Арвоҳлар маскани” деб аталади, қўшиқ матни тахминан мана бундай эди:

      Малойиклар