Тони Шей

Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи


Скачать книгу

у умуман олганда ақлли, интроспектив ва венчур-капиталистга айланган атоқли британиялик журналист сифатида тасвирланарди. Шунинг учун ҳамма унинг бошқа янги ходимлар билан олдинда туришини кўриб ҳаяжонда эди. Ҳамма шодланиб, қарсак чалаётган бир пайтда кимдир магнитофон олиб чиқди ва уни ёқди. Сўнг мусиқа янграй бошлади. У «Макарена» эди.

      Морицнинг «Макарена» га мажбуран ўйнашини томоша қилиш қандай бўлишини сўз билан тасвирлаб бўлмайди. У мен кўрган энг ғалати томошалардан бири эди. Хонадаги ҳамманинг кайфияти чоғ, кулаётган эди. Қўшиқнинг охирига келиб, қаттиқ кулганимдан юзимдан ёшлар оқиб тушаётганди.

      Хонадаги барча шодон чеҳраларга қараб, ўзимча ўйлаганим ёдимда: «Ҳаммаси ҳақиқат эканлигига ишона олмайман». Бу шунчаки Морицнинг «Макарена» га рақсга тушиши ёки бутун хонадаги одамлар кулишаётгани ҳақида эмас. Бу ўтган йили содир бўлган ҳамма нарса ҳақида эди. Бунга шунчаки ақл бовар қилмасди.

      «Pretty Woman»4нинг сўзлари билан айтганда, мен эртакда яшаётган эдим.

Тез ўсиш

      «Sequoia Capital» дан маблағ қабул қилганимиздан кўп вақт ўтмай, университетда мен пицца сотган йигит – Альфредга мурожаат қилдим ва унга доимий ходим сифатида бизга қўшилишни таклиф қилдим. У Стэнфордда статистика бўйича докторлик диссертацияси устида ишлаётган экан. Мен учун бу дунёдаги иккинчи энг зерикарли ишдай туйилди (биринчиси кечаси бўёқнинг қуришини кузатиш. Бу пайт бўёқ ранги кўринмайди).

      Сўнгги икки йилда у билан биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган бизнес турларини аниқлашга ҳаракат қилдим. Биринчи ғояларимдан бири Альфред билан Стэнфорд шаҳарчасининг бирор қисмида «Subway» сэндвич франчайз очиш эди. Ўша пайтда «Subway» АҚШдаги энг тез ривожланаётган франчайзлардан бири эди, бунинг сабаби қисман франчайз нархи ва бошланғич харажатлар жуда паст бўлганлиги эди. Альфред аслида мен билан буни амалга оширишни ўйлаб юрарди, аммо кейин билдики, ўша пайтда Стэнфорд ўз ҳудудида тижорат фаолиятига рухсат бермасди.

      Санжай билан «LinkExchange» ни йўлга қўйган вақтимизда Альфреддан бизга қўшилишини сўрадим. Ўшанда у буни жуда таваккал иш деб ўйлади, бундан ташқари ота-онаси уни магистратурадан қолиб кетишини эшитиб, ғазабланишидан хавотир олди. Шу сабабли биз алоқада бўлиб туришга келишдик. Уни бизга маслаҳатчи бўлиб ишлаб туришга кўндирдик.

      Бу сафар эса Альфред таклифимизни мамнуният билан қабул қилди. Менимча, бунинг иккита сабаби бор. Биринчиси, банкда «Sequoia Capital» дан олган 3 миллион долларимиз борлигини билгани ва иккинчиси докторлик даражасини олиш унинг иши эмаслигини англагани бўлса керак. У 1997 йилда молия бўйича вице-президент сифатида «LinkExchange» га қўшилди.

      Кейинги ўн етти ой давомида ҳаммамиз жуда кам ухладик. Биз жуда тез ўсаётган ва иложи борича тезроқ янги ишчилар ёллаётган эдик. Иш ўринлари учун дўстларимизни жалб қилиш тизимидан чарчадик, шунинг учун ишлашга тайёр бўлган ва олти ойдан ортиқ қамоқ жазосини ўтамаган деярли ҳар қандай «иссиқ вужуд» ни ишга ёллашни бошладик.

      Офис учун ижарага олинган қаватга сиғмай қолдик. Натижада