Нурали Қобул

Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача


Скачать книгу

ҳукмдори санаган Фағфур (мусулмон мамлакатларида Чин императорини шу номда атар эдилар)нинг мактуби дўқ-пўписа оҳангида эди.

      “Тиклаганинг қандайдир саройни кўрмоқ учун мени даъват этибсан! Аввал ўзинг келиб менинг саройларимни кўриб кет ва бизга тўлаяжак ўлпонни зудлик ила жўнат!” – деган дағдағали жумлалари бор эди мактубда.

      – Юртингизни кўрмоқ орзусида эрдик. Тангри насиб этса бориб қолгаймиз. Шунда ҳадяларини ўзимиз олиб боргаймиз! – деди улуғ хоқон тишини тишига қўйиб. – Унга қадар Осмон ўғлига биздан салом сўйлаб тургайсиз! – ҳукмдор қўноқпарварлик тамойилига амал қилиб, қаҳрига эрк бермай чинлик элчиларни энг пастга ўтқазишга ишорат этаркан.

      Бу ҳақоратомуз мактубдан сўнг Жаҳонгирнинг Чин сафари қатъийлашди.

      Икки юз минглик ўрдуга юриш ҳозирлигини кўриш амри берилди.

      Бироқ киши ва олий ҳукмдорлар шон-шуҳратнинг юксак чўққисида эканлар, бу мулки давлат, бу тахти салтанат ҳам омонат эканлигини, мансабу унвон, рутбаю амал – амаллаб турмоқ, сўнгра бошқа бирига топширмоқ эканлигини астойдил ўйламоққа вақти замонлари бўлавермайди. Буюк Темур Чин юришига отланиб ҳисоб-китобда янглишгани каби ундан беш юз йил сўнгра Москвани фатҳ этган Наполеон Бонапарт Темур англаган буюк хатар – Россия совуғи ўрдусини хароб этажагини англамади ва ярим миллионли қўшини тутдек тўкилди.

      Ҳаёт қонуни, умрнинг оқар дарёси шундай. Кун ўтмоғи, тирикчиликнинг кечмоғи учун бозорга борилади. Бозор ёнидан ўтган йўл эса мозорда тугайди.

      Шоҳлигу гадолик, ҳар неки илму амалдан сўнг одам зоти юрак ҳовучлаб кутган ажал элчиси азроил келади.

      Оту аврот савдоси,

      Эр умрин селимидир.

      Фалак чархи тулпорнинг

      Солланган ёлимидир.

      Ҳаёт аталмиш сароб,

      Зўр армон кўлимидир.

      Аё бир ҳурлиқонинг

      Хипчадек белимидир.

      Йигит кўксидаги дард

      Эл арзи ҳолимидир.

      Қуш уйқусидек умр,

      Кўпкари солимидир.

      Тирикликда ўла бил,

      Шарафинг қолимидир.

      Яхшида ёмон ўтар

      Топажак феълимидир.

      Ким қилмагай, топмагай,

      Итга ит ўлимидир.

      6. Буюкларнинг буюк хатолари ёхуд Амир Темур ва Наполеон ҳамда Айтматову Ҳофиз Шерозий

      Буюк Темур жаҳонни ўнжа ақли ила, сўнгра силоҳи ила фатҳ этди. Амир Темурнинг узангисини ушлаб туриб отига минишига кўмаклашсам, ўзимни бахтиёр ҳис этардим. Турк дунёсида ундан буюк шахсият йўқ.

      ОТАТУРК

      Франция! Армия! Авангард! Жозеффина!

      Наполеоннинг ўлими олдидан айтган сўнгги сўзлари

      Чин императорининг мактуби Амир Темурнинг қалбида чўғланиб турган оташни аланга олдирган эди. Кўзини очиб унга бир сабоқ бериб қўймок керак, деган қарори янада қатъийлашганди. Зотан, яъжужу маъжуж ғоят ақлли бир қавм. Бироқ уларда фаросат эксиклиги бўлади. Ҳатто уларда бу сўзнинг таржимаси ҳам йўқ дейдилар. Фаросат соҳиби бўлган бир подшоҳ иккинчи