бўла олади. Ҳайвонларда ҳам бўлинмас товушлар бор, аммо мен у товушларнинг биронтасини товуш демайман. Унли, ундош, унсиз товушлар бор. Лабнинг иштирокисиз эшитиладиган товуш унли бўлади, лабнинг иштирокида эшитиладиган товуш ундош бўлади. З ва R каби; (ҳатто) лабнинг иштироки билан ўзи жарангламай, бошқа товушлар билан келганида эшитиладиган товуш унсиз товуш бўлади. K ва T каби. Барча товушлар оғизнинг вазиятига, (пайдо бўлиш) ўрнига, нафаснинг қуюқлиги ва енгиллигига, узун ва қисқалигига, урғунинг ўткирлиги, оғирлиги ва ўртачалигига қараб бир-биридан фарқланади; аммо буларнинг тафсилотлари вазнда ўрганилади.
Бўғин унсиз товушлардан ва унли ёки ундош жарангли товушлардан ташкил топган маъносиз бирикмадир. Г, Р товушлари А сиз ҳам, А билан ҳам (ГРА) бўғин бўла олади. Дарвоқе, бўғинларнинг фарқларини ўрганиш ҳам вазнга тааллуқлидир.
Боғловчи (1) мустақил маънога эга бўлмаган кўп сонли товуш билан маънони билдирувчи бирон сўзнинг ясалишига халақит этмайдиган ва кўмаклашмайдиган сўздир. У гапнинг охирида ва ўртасида келиши мумкин, гап бошида эса мустақил келолмайди (фақат бошқа сўз билан қўшилиб келади). Боғловчи (2) бир неча (мустақил) маъноли сўзлардан битта (мустақил) маъноли гап туза оладиган (мустақил) маъноли (кўмакчи) сўздир.
Аъзо (бўлак) (1) гапнинг бошини, охирини ёки бирор бўлагини билдирувчи (мустақил) маъно англатмайдиган сўздир. Ёки (2) кўпгина сўзлардан иборат (мустақил) маъно англатувчи гап ясалишига халақит этмайдиган ва кўмаклашмайдиган, (мустақил) маъно англатмайдиган сўздир.
От – мураккаб, (а) маъно англатувчи, (б) замонни билдирмайдиган, (в) қисмлари ўз-ўзидан маъно англатмайдиган (г) сўздир. (Чиндан ҳам ясама сўзларда уларнинг қисмлари мустақил маъно англатмайди. Феодор сўзидаги «дор» мустақил (берди деган) маъно англатмайди. (Юнонча Феодор – Худойберди дегани.)
Феъл – мураккаб (а), маъно англатувчи (б) замонни англатувчи, (в) отлардаги каби, қисмлари маъно англатмайдиган (г) сўздир. Чунончи, «одам» ёки «оқ» (сўзлари) замонни англатмайди, «боряпти» ёки «келди» сўзлари бошқа хусусиятларидан ташқари, ҳозирги ёки ўтган замонни ҳам англатади.
Келишик. От келишиги ёки феъл келишиги – Кимни? Кимга? Ва ҳ.к. саволларга жавоб берувчи ёки бирлик, ёки кўпликни англатувчи (масалан, «кишилар» ва «одам») каби от келишиклари ёинки талаффуз оҳангини билдирувчи (сўроқ ё буйруқ «келдинг?» ёки «бор!» каби хилдаги) феъл келишикларидир.
Гап эса мураккаб (а) мустақил маъно англатувчи, (б) қисмлари ҳам мустақил маъно англатувчи (в) сўзлар йиғиндисидир (гарчи ҳар қандай гап феъллар ва отлардан тузилмаса-да, масалан, одамни сифатлаш каби феълсиз тузилса-да, бари бир гапда ҳамиша маъно англатувчи бўлаклар бўлади). Масалан, «Клеон келяпти» гапидаги «Клеон» сўзи. Гап битта бўлса ҳам турли маъноларда ё битта нарсани, ё кўп нарсаларнинг йиғиндисини ифодалаб келиши мумкин. Масалан, «Илиада» кўп нарсаларнинг йиғиндисини ифодаловчи битта сўз бўлса, инсонни сифатлаш эса якка нарсани англатади.
XXI
От икки хил,