Рахима Шомансурова

Келин бўлиш сирлари


Скачать книгу

оқсамаслигини исташаётган бўлишлиги ҳам мумкин.

      Ҳозир сиз шундай ёшдасиз-ки, ота-онангиз сизнинг ясан-тусанга чексиз ружу қилишингиздан, кийинишга ортиқча берилиб кетишингиздан, бу нарса оқибатда бугунгидек ҳолатларга олиб келиб, кейинги ҳаётингизга ўз изнини киритиши мумкинлигидан ҳам қўрқишар. Четдагиларга «замонавий» кўриниш учун мода ва ясан-тусанга берилиш ёмон оқибатларга олиб келишини улар яхши билишадида. Уларнинг асосий мақсади – қизларининг эслиҳушли бўлиб етилишини кўриш. Эсли-ҳушлиликнинг биринчи аломати ўз тоифадошларидан ажралмаслик, имкони етган кийимга қаноатланиш, озода ва покиза юриш, кийимларнинг келишимли ва такаллуфсизини танлай билишдир.

      Қолаверса, сиз ҳозир шундай ёшдасизки, унда модалар ҳақида эмас, кўпроқ онангизнинг гапига кириб, аксарият ўзингизни ораста тутиш, соч ва баданингизни озода сақлаш ҳақида ўйлашингиз тўғрироқ бўлади. Чунки кишининг ўз услубига эришуви сиз ўйлаганчалик тез рўёбга чиқмайди, бир-икки кийим билан киши ўзини намоён эта олмайди. Бунинг учун ҳам йиллар керак, ўқиш, ўрганиш, изланиш керак. Киши аввало ўзига нисбатан талабчан бўлиши керак. Сизнинг ёшингизда биров айтган нуқсон ва камчиликлар кўнглингизга оғир ботади. Яхшиси, бу нуқсон ва камчиликларни ўзингиз кўра билганингиз, ўзингиз, ўз иродангиз билан тузатганингиз маъқул.

      Ўзингизга хос жозиба, услубларга келсак, улар балоғатнинг иккинчи босқичида албатта келади. Ёшингиз йигирма бешларга яқинлашганда сизни на кўринишда, на кийинишда ҳеч ким билан алмаштириб ҳам, адаштириб ҳам бўлмайди. Сиз – фақат сиз бўлиб қоласиз. Бугун мисол келтирилганга ўхшаш ҳолатлар сиз билан асло рўй бермайди. Сиз бундай воқеаларнинг синглингиз ёки қайинсинглингизда содир бўлишининг ҳам олдини оладиган ажойиб келин бўласиз. Мен бунга ишонаман.

       Тилак: Суврат ва сийратингиз ҳамиша гўзал ва уйғун бўлсин! Сиз келин бўлиб тушаётган хонадондагиларнинг сизни келин қилиб танлаётгандаги туйғулари сизга нисбатан меҳр-муҳаббат, ишонч ва сизга суяниш туйғуларига ўсиб, қалбларини бир умрга илитиб турсин!

      НАЗОКАТ

      Ёшликда инсон куй ва қўшиққа жуда берилувчан бўлади. Сиз ҳам шундайсиз, албатта. Баъзида уйда ҳеч ким йўқ вақтида ойингиз буюриб кетган, аммо ўзингизга унчалик ҳам ёқинқирамайдиган уй йиғиштириш, чанг артиш, чинни турган жавонларни тозалаш каби ишларни бажаришни енгиллатиш учун магнитофонни аста хиргойи қилдириб қўясиз-а? Кейин ўзингиз ҳам сезмаганингиз ҳолда қалбингизга тўлқин бўлиб кирган куй оҳангига шундай эшилиб-эшилиб рақс тушасиз-ки, кўрган одам сизга маҳлиё бўлмай иложи йўқ. Аммо сизни ҳеч ким кўрмайди. Бу кичик сирингизни ошкор қилаётганимиз учун узр. Лекин айни мана шундай қалб «эриган» пайтда қалбу жисм ҳаракати уйғунлиги содир бўлади. Буни ўзингиз ҳам сезасиз. Назарингизда, ҳаётингизда бир пиллапоя кўтарилгандек бўласиз. Тўғри, шундай ҳис қилишингиз ҳам табиий, чунки бу хаёлий пиллапоя – назокат пиллапоясидир.

      Янги