анқир келсангиз,
Ғубор арир келсангиз,
Дур, инжулар сочилиб,
Ғамлар қарир, келсангиз.
Соғинганим билмайсиз,
Соғинганда келмайсиз.
Кутиб кўзим тўрт бўлса,
Бирида чўмилмайсиз.
Ташна бўлиб ичдим сув,
Таъми оғизда қолди.
Кетдингиз ташлаб ғулув,
Келдингиз, дил ўт олди…
«Кетар бўлдим, китоблар…»
Кетар бўлдим, китоблар,
Сўроқ, ундов, хитоблар,
Хайр энди, ҳайрона
Қолган ҳовлим вайрона.
Юпанчим, ардоқларим,
Қувончим, алдоқларим,
Ичим оғрир, бошим хам,
Қадам оғир, лошим – ҳам!
Қолсамми қаҳр қилиб,
Жабрми жаҳл қилиб?
Йўқ, кетарман, кетарман,
Енгилликка етарман.
Ҳей, сиз, таниш, бировлар,
Бевақт тушган қировлар,
Сиз-ку мени ғарқ этган,
Меҳрингизни тарк этган!
Орзуларим чилпарчин,
Ой бўлиб, бўлиб Барчин,
Мен кетарман ҳурликка,
Чиданг бу кўргуликка!..
«Мен кетяпман, ҳамроҳим…»
Мен кетяпман, ҳамроҳим,
Манзилим ҳам бошқадир.
Бахт, андуҳим, тахт, оҳим
Ўзгача ошиқадир.
Мен кетяпман, кузатма,
Кузатувчим бор менинг.
Қўлларингни узатма,
Титратмаси торимнинг.
Мен кетяпман, ўз йўлим,
Ўз хоҳишим билан, дўст.
Дўст бўлиб тўлдир дилим,
Энди мендан умид уз.
Китобларда битилмас,
Қайтарилмас бу ҳаёт.
Ўз-ўзича ҳар ким маст,
Ўзича оҳанг, баёт.
Мен ҳам энди тан олиб
Бу ҳаёт қонунларин,
Йўлимни бошқа солиб
Яшарман қалби ярим…
«Хоҳласам қошимдасан…»
Хоҳласам қошимдасан,
Хоҳласам йироқдасан.
Метин бардошимдасан,
Куйдириб фироқда сан.
Ҳайронман, ибтидоинг,
Хатто интиҳоинг йўқ.
Сен ўзинг кимсан ўзи?
Сўзга эътиқодинг йўқ.
Васлингда зериктириб,
Хажрингда зор қиласан.
Душманни севинтириб,
Дўстимни хор қиласан.
Қайдан бунча таманно,
Қайдан бунча сеҳр, ишқ?
Гоҳ олов, гоҳ сувсан ё,
Бари сенга ярашиқ!
Подишоҳ ё қул қилмоқ
Сенинг учун ҳеч, дейман.
Маҳрингга тушиб қолган
Умидангдан кеч, дейман.
«Энди сендан кечаман…»
Энди сендан кечаман,
Кечаман ташрифингдан.
Кўзлар билан ичаман,
Дил биланмас, дардингдан.
Кейин бор аламимни,
Таъна, маломатларни,
Чархлаган қаламини,
Қув зот-валломатларнинг
Сўзларини тинглайман,
Риоя қиламан ва.
Чин дилдан, чин, сени ҳам
Бегона биламан ва
Бутун Тошкент қизларин,
Баланд-паст юлдузларин
Ўзимга