Шерхон Кораев

Авлиёлар авлиёси


Скачать книгу

шайхлари, қозилари, фозиллари, олий табақадаги кишилари ва зодагонларини Гозургоҳнинг файзли мозорига тўплаб катта ош берди ва улардан дарвешлик ва гўшанишинлик йўлига ўтганлиги туфайли дуо қилишларини сўради ва бор ҳимматини хожа Абдулла Ансорийнинг мозорини обод қилишга сарфлаб, ўша руҳни орттирувчи мақомнинг ходимлари, саҳобалари ва арбобларига инъому эҳсонлар кўрсатиб, ул беҳиштнишон равзанинг дарвешлари ҳамда мужовирларининг рутбасини зиёда қилдилар”.

      Тасаввур қилаяпсизми, давлат ва жамоат арбоби, йирик мулкдор ва Ҳусайн Бойқаро салтанатининг устуни бўлмиш мутафаккир қабристон супурувчилигига қўл урмоқчи? Сиз билан бизга Навоийнинг бу иши балки таажжубли туюлар. Аммо нафсини енгган, бир умр савобли ишлар бошида турган комил инсон бобомиз учун бу яна бир хайрли вазифадир. Мозор супурувчилиги билан Навоий дарвешлик йўлига киришни кўнглига туккан эди. Дарвешлик – поклик йўли, пок Парвардигорга элтувчи маёқ.

      “Сўз санъати паҳлавони”

      “Хамса” ёзиш илинжида Ҳазрат Навоий бир умрлик орзуси Маккаи Мукаррамага ҳаж сафарига отланаётгандек, табаррук зот Абдураҳмон Жомий ҳузурига йўл олади. Фариштасиймо Жомий шогирди билан суҳбатлашар экан, унинг нима мақсадда келганини Навоий айтмасада пайқади. ”Бу бир қилинмагану, қилиниши керак бўлган ва айтилмагану, айтилиши лозим бўлган иш эди… Агар бу оғир иш бўлса ҳам лекин бажарилиши сенга ҳавола этилган экан. Сен бу хазиналарга тамом юриш қилишинг, унинг тилсимотларини фатҳ этиб очишинг керак… Сўз санъатида сенинг шону шарафинг баланд, сўзлаш сенинг дурафшон таъбингга хатмдир. Сўзларинг бошдан–оёқ равон бўлиб, сен сўз санъатининг паҳлавонидирсан. Тезкор қаламингнинг маҳоратидан шунчалик умидвормизки, агар у ёзаётган пайтида сўз равонлик билан келиб қолмай, ўзи билан бирга яна қанчадан қанча об–ҳаётни ҳам оқизиб келиб, ер юзини ҳаётбахш сув билан тўйдириб юборади", -дейди улуғ устоз Жомий шогирдининг ташрифи чоғида уни илҳомлантириб (Алишер Навоий. Садди Искандарий Т. Ғ.Ғулом номидаги НМБ. 1991 й. 810-813-б). Носир Муҳаммад “Анқони маҳрам қилдингиз” рисоласида Навоий ва Жомий муносабатларига қуйидагича таъриф беради: “Навоий Жомий ёрдамида ўзидан илгари ўтган тасаввуф шайхларининг машҳур асарлари билан танишади, махсус истилоҳат, рамз ва ишоратлар сирини ўрганади. Форсийда битилган асарларига ва тасаввуф пантеистик таълимоти сингдирилган “Лисон ут–тайр” достонига “Фоний” тахаллуси қўйилиши ҳам бежиз эмас. Фоний бўлиш, Ҳақ йўлида ўзлигидан кечиш – сўфийликнинг энг муҳим шартларидан бири…

      Жомий айни пайтда Ҳусайн Бойқаронинг ҳам пири эди. Султон Ҳусайн давлат ишларидан бўш пайтларида Жомий ва Навоий билан ҳамсуҳбат бўлар, тасаввуф ғоялари – тенглик, инсонпарварлик, адолатпешалик илмидан сабоқ оларди. Бу унинг туркий тилдаги рангин ғазалларида ҳам ўз аксини топган. Айни пайтда, икки машҳур шахснинг обрў – эътибори Бойқаро давлатининг барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган”.

      Энг