коллежлар нафақат билим оладиган, касб-ҳунар ўрганадиган даргоҳ, балки ҳорижлик меҳмонларга кўрсата оладиган энг ибратли, намунали иншоот бўлишини ишонч, ғурур ва фахр билан тилга олган эдилар. Бу борада мамлакатимиз, шу жумладан вилоятимизда ўам кенг қамровли ишлар олиб борилди ва бу борадаги хайрли ҳаракатлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Турли йўналишдаги янги коллежлар қурилди ва қурилмоқда.
Мамлакатимизнинг қайси бир шаҳар ёки қишлоғига борманг, кўнгилларни яйратувчи муҳташам коллежларни кўриб қувонасиз, баҳри дилингиз очилади. Уларда оддий деҳқон, ишчи хизматчиларнинг фарзандлари илм олишяпти, касб-ҳунар ўрганишяпти. 1999 – 2000 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежи мақомини олган ўқув даргоҳимиз воҳа кўрки, ёшларнинг севимли масканига айланди. Бу ерда талабаларнинг давр талаблари асосида илм олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган. Икки қаватли ва унга ёнма-ён тўрт қаватли қўш бино, спорт зали ва очиқ спорт майдончалари, 300 ўринли ётоқхона, шинам ошхона, 40 мингга яқин китоб фондига эга катта кутубхона, ўқув зали талабалар хизматида. Янги замонавий ўқув жиҳозлари, техник асбоб-ускуналар сотиб олинди. Радиоузел ташкил қилинган эди. Кейинчалик тўрт каналли ички телестудияга ҳам эга бўлдик. Алоҳида ўқув ишлаб чиқариш устахонаси қурилиб, ишга топширилганлиги эса айниқса диққатга сазовордир. Эндиликда талабалар умумқурилиш, дурадгорлик ишлари, газ таъминоти, жиҳозларни йиғиш ва таъмирлаш, қурилиш-пардозлаш ишлари бўйича олинган назарий билимларини ана шу устахонада амалий жиҳатдан тўла -тўкис мустаҳкамлаш имкониятига эгалар. Чунки ўқув ишлаб чиқариш устахонаси энг замонавий, қулай жихозлар иблан таъминланган. 54 номда лотин ёзувига асосланган дурадгорлик, ғишт териш, пардозлаш, пайвандлаш, газ таъминоти, ганжкорлик бўйича рангли катта плакатлар тайёрланиб, устахона файесига – кўзга кўринарли жойларга илиб қўйилган.
Ҳукуматимиз ва Осиё Тараққиёт банки томонидан имзоланган «Ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш» лойиҳасига биноан коллежимиз ҳам киритилган. Ушбу нуфузли Банкнинг бош режасига мувофиқ «Таълим самарадорлигини ошириш йўллари», «Баҳолаш услублари», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури фалсафаси, давлат таълим стандартлари» каби мавзуларда ўқитувчи ва мураббийларнинг барчаси семинар-тренинглардан муваффақиятли ўтиб, махсус сертификат олдилар. Бу эса шу банк доирасида берилаётган жиҳозларни, ўқув техника воситаларини, кўргазмали қуролларни ўқув-тарбия, касб-ҳунар жараёнига тезлик билан жорий этишга имкон яратади. Ҳамкорлик натижасида келтирилган 70 миллион сўмлик компьютер ва бошқа асбоб ускуна,
жиҳозлар иш фаолиятимизни янги педагогик технологиялар асосида олиб боришимизда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур лойиҳа беш босқичда амалга оширилиши мулжалланган. Интилишларимиз, изланишларимиз зиммамиздаги катта вазифаларни масъулият билан адо этишга қаратилганлиги барча босқичларда ютуқларга эришиб, яқин келажакда коллежимизнинг