Ибадулла Самандарович Байджанов

Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан


Скачать книгу

тахтламлари, китоблар мавжуд. Тарихий жойларга, музейларга саёхатлар уюштирию турилади. Шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар, таниқли спортчилар билан учрашувлар, талабаларимизга завқ-шавқ бағишлаб, уларни баркамол инсонлар бўлиб етишишга ундайди.

      «… кўпчилик одамлар яхши англайдики, фақит замон билан тенг қадам ташлаётган, тез ўзгараётган дунёнинг қатъий шарт ва талабларига жавоб беришга интилаётган мамлакатнингкелажаги ёруғ бўлиши мумкин.» Бу ҳаётбахш фикрлар мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида билдирилган эди. Чиндан ҳам замон билан ҳамнафаслик, даврнинг шиддаткор талаб-эҳтиёжлари даражасида ишлаш, фидойилик кўрсатиш ҳар бир жамоанинг, ҳар бир фуқаронинг даъватига айланса юртимиз янада обод, кўркам, турмушимиз ҳам тобора фаровон бўлиб бораверади. Республикамиздаги бошқа ўқув юртлари каби бизнинг қурилиш касб-ҳунар коллежимизда ҳам асосий йўналиш, барча интилиш ва изланишларимиз ана шу эзгу мақсадга қаратилган.

      Коллежимиз босиб ўтган 40 йиллик шонли йўл сабоқлари ҳам бизни замон билан ҳамқадам, ҳамнафас бўлишга даъват этмоқда. Демак, шарафли ишлар қизғин давом этади. Янги педагогик технологиялардан, мамлакатимиздаги ва хориждаги турдош коллежлар иш тажрибаларидан, интернет тизими имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда мустақиллигимизни мустаҳкамлашга қадар мутахассислар тайёрлаш учун қатъият, сабот, фидойилик кўрсатиш – асосий мақсадимиздир.

      ҲАМКАСБЛАР ИШ ТАЖРИБАЛАРИДАН

      Ҳайитбой АБДУЛЛАЕВ,

      ўқув ишлари бўйича директориўринбосари, олий тоифали ўқитувчи, Ўзбекистон касб-ҳунар таълими аълочиси. 1961 йилда Ҳонқа туманида қурувчи оиласида туғилган. 1979 йили ўрта мактабни олтин медал билан битказиб, шу йили Абу Райҳон Беруний номли Тошкент Политехника институтига ўқишга кириб, қурувчи-мухандис мутахассислиги бўйича олий маълумот олди. 1983 йилдан 1990 йилгача Урганч қурилиш техникумида махсус фан ўқитувчиси бўлиб ишлади. 1990—91 йилларда Ҳонқа туман ижроя қўмитаси ташкилий бўлим мудири бўлиб хизмат қилди. 1991 йилдан буён яна Урганч касб-ҳунар қурилиш коллежида фаолият кўрсатиб келмоқда. Махсус фан ўқитувчиси, бўлим мудири, касбий таълим бўйича директор ўринбосари вазифаларида ишлади. 2005 йил май ойидан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари. Австралия, Малайзия мамлакатларида малака ошириб қайтган. Бир неча услубий қўлланмалар, вилоят ва республика матбуотларида ёритилган илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.

      – Коллежимиз малакали қурувчи кадрларни халқ хўжалиги соҳасига етказиб бериб келаётган республикамиздаги намунали ўқув вакасб-ҳунар даргоҳларидан бири ҳисобланади. Мен ўз иш фаолиятимни мана шундай нуфузли даргоҳда бошлаганимдан фахрланаман.

      Коллежимиз ўзининг 40 йиллик тарихида шонли йўлни босиб ўтди. Биз ҳурматли узтозларимиз Н.С.Голованов, К.Д.Хен, Э. Худойберганов, М. Собурова, М.Б.Цой (Руҳлари шод