Хамидулла Абдуллаев

Қўқон хонлари


Скачать книгу

ҳам.

      – Бундай қилсак амирликнинг назоратчилари бизларни жазолаши мумкин.

      – Сизнинг битта тукингизга озор берган кишининг бошини оламиз.

      – Жаноблари нима буюрсалар биз тайёрмиз.

      – Бизга ҳозирчалик уч мингта қилич ва қалқон керак.

      – Ундай бўлса атрофдаги ҳунармандларни ҳам жалб қилмоқ даркор.

      – Сиз фақат ишбоши бўласиз холос, барча ками-кўсти бизларнинг зиммамизда. Юртимизнинг келажаги учун астойдил меҳнат қилишларингга тўғри келади. Қисқа муддат ичида шу қуролларни тайёрлаб берасизлар. Ниҳоятда сифатли бўлиши керак.

      – Хўп бўлади.

      – Бугундан бошлаб Бухоро Амири учун бир дона ҳам аслаҳа бермайсизлар. Тушунарлими? Ҳар хил баҳоналар ахтариб дангал алдайверинглар.

      – Сизлар кечасию кундуз менинг одамларим ҳимоясида бўласизлар, пул билан таъминлаш ҳам бизнинг зиммамизда. Ҳозироқ Аёзбийга учранг, сизларга истаганларингча сармоя беради.

      – Қўлимиздан келган барча ишларни қиламиз.

      – Юртимиз келажаги учун фидойилик қиласизлар деган умиддаман.

      – Ишончингиз учун ташаккур Бий ака.

      * * *

      Шомастбий Чодак хожаларининг вакиллари Бакирхўжа билан Равшанхўжани очиқ чеҳра билан кутиб олди. Оёқлари остига қўй сўйиш удуми меҳмонларга бўлган ҳурмат ифодаси эди.

      – Хонадонимизга хуш келибсизлар.

      – Хушвақт бўлсинлар.

      – Ошна-оғайнилар барчаси соғ-саломатми?

      – Оллоҳга шукур, барчалари тақсирга салом йўллашди.

      – Саломат бўлишсин.

      – Илтимосимиз хусусида, розиликларини олгани келдик.

      – Юсуфхўжанинг қизига харидор бўлганларингни эшитдим. Таг-зоти кўрган оила, қиз ниҳоятда кўҳлик. Сизлардек нуфузли одамлар харидор бўлишганини эшитиб розилик билдирдим.

      – Қуллуқ, ишончларинг учун миннатдормиз.

      – Қуда-андачилик бизларни яқинлаштиради, борди-келди қилишимиз учун баҳона бўлади.

      – Тўй баҳонасида биз томонларга борсалар барча улуғларимиз билан яқинроқ танишиб олардилар.

      – Маъқул, тўйни биз ҳам шу мақсадда дабдабали ўтказмоқни азм қилдик. Барча улуғларни таклиф қиламиз, тўю-томошани якунлаб келин билан сизлар томонга меҳмон бўламиз.

      – Жаноблари ҳам албатта борадилар деган умиддамиз.

      – Иншооллоҳ.

      * * *

      Белгиланган кунда дабдабали тўй ҳам бошланди. Бу тўй баҳонасида Шомастбий теварак-атроф кишиларининг диққат эътиборини ўзига жалб қилиб, анча вақтдан буён етилаётган жараённи бошлаш эди. Жуда қулай фурсат етишган, барча тайёргарлик ишлари тугалланиб Шомастбийнинг ишорасини кутишар, меҳмонлар бирин-кетин кириб келишмоқда. Чодакдан келган меҳмонлар ўн-ўн беш нафардан хонадонларнинг алоҳида безатилган хоналарига таклиф қилинмоқда.

      Бугунги тантана ҳар доимгиларидан фарқ қилиб, нимагадир шароб ичишга рухсат берилган. Бундай ғайриоддий жараён албатта ўз таъсирини кўрсатиб, бениҳоя жўшқин тус олган. Даставвал карнай-сурнайга жўр бўлиб дўмбиралар