Хамидулла Абдуллаев

Қўқон хонлари


Скачать книгу

йўқ.

      – Душманингиз Бухоро Амири ва унинг гумашталари.

      – Буни биламан.

      – Сиз Амирнинг ўзинигина биласиз, ичимизда юрган унинг гумашталарини билмайсиз.

      – Бу тўғри, лекин бир нарсага ақлим етмайроқ турибди. Ёрдамчингиз Султонхўжанинг хоин эканлигини била туриб нега уни қатл қилмаяпсиз?

      – Султонхўжа ёлғиз эмас, амир бизнинг юртимизга бутун бошли жосуслар гуруҳини жойлаган. Айниқса, қаландарлар, дарвешлар ва лавозим эгаларининг ичида унинг ишончли вакиллари бор. Кўпгина жосуслар азиз-авлиёларнинг мозорига жойлашиб олишган. Биз ҳам хуфя ишлар билан шуғулланувчи кишилар гуруҳини тузамиз. Ҳозирчалик ўзимиз билган жосусларни кимлар билан алоқаси борлигини кузата бошлаймиз. Жосуслар ёнига биз ҳам ўзимизнинг ишончли одамларимизни жойлашимиз керак. Бу билан бўлажак фитналарнинг олдини оламиз, ўз навбатида биз ҳам душманни чалғитиш учун нотўғри гаплар ёки миш-мишлар тарқатамиз.

      * * *

      Шоҳруҳхон ўзига содиқ кишиларни йиғиб катта кенгаш ўтказди. Вазири аъзам этиб Убайдуллахўжа, хуфя ишлар сардори этиб Нуриддинхўжа, мингбоши этиб Акбархўжа тайинланди ва яна аллақанча кишилар масъул лавозимларга жалб қилинди.

      – Энг долзарб ишларимиздан бири атроф шаҳар ҳокимларига нома ёзиб, қимматбаҳо совғалар билан элчилар юбориш. Биринчи навбатда атроф шаҳарлардан Марғинон (Марғилон), Исфара, Яйпан ва бошқалар, иккинчи навбатда Андижон, Наманган, Ўш, Ўзган ва бошқаларга. Бу шаҳар ҳокимлари билан ниҳоятда дўстона муносабатда бўлмоғимиз шарт. Иккинчи зарур ишимиз зудлик билан мунтазам қўшин тузиш. Ишончли мудофаа ташкил қилмоқ керак. Учинчи ишимиз хонлик учун қароргоҳ қурмоқ лозим.

      * * *

      – Хон ҳазратлари омонмилар, – деди Шомастбий ўғли Шоҳруҳхонга ҳазиломуз тикилиб. – Нималар билан машғул бўлмоқдасиз?

      – Ишлар шу даражада кўпки, қайси бирини айтишга ҳам ҳайронман.

      – Хон барча ишларни ўзи бошқариши шарт эмас, кимга қанақа буйруқ беришни тўғри йўлга қўйса, барча ишга улгурса бўлади. Сиз ўғлим оддий кишилар орасида ўсиб улғайдингиз, бунинг ўзига хос афзалликлари бор, халқ билан яқинлашиш, уларнинг меҳрига кириш осон кўчади. Лекин одмиликни ҳам ўз ўрни ва меъёри бор. Хон буни билмаса, бунга риоя қилмаса бўлмайди, чунки у мамлакатнинг сиёсатини бошқаради. Демак сиёсат юргизишни билиш керак, қаттиққўллик деганда адолатнинг ҳимояси тушунилади, хоннинг хоҳишини эмас. Вақти келса раҳмдилликдан ҳам юз ўгиришга тўғри келади, ўз ҳузур-ҳаловатидан ҳам. Сиз билан хонларга хос ожизликлар ҳақида анчагина суҳбат қурганмиз, эслайсизми?

      – Албатта, эслайман.

      – Ундай бўлса баъзиларини такрорлашимга тўғри келади. Биринчидан ҳукмрон очкўз бўлмаслиги керак, ўз фуқароларининг мол-мулкини талаган хон охир-оқибатда хароб бўлади. Иккинчидан хоннинг ишратпарастлиги халқнинг бошига кулфат бўлиб ёғилади. Сизга тахт мерос бўлиб қолгани йўқ, ўз меҳнатингиз, курашингиз билан эришдингиз, киритдингиз, энди уни мустаҳкамлашга ҳам худди шундай киришмоғингиз керак.

      – Тахтга ўлтиришим сизнинг меҳнатларингиз