Жавлон Жўраев

Ўзлик сари етти қадам


Скачать книгу

деб билган мавжудотлар бизсиз яшай олади (ёввойи табиатни назарда тутсак) – биз эса уларсиз яшай олмаймиз. Улар бизга эмас – биз уларга қай даражададир тобемиз.

      Кўпчилигимиз ақл ва қалб тушунчаларини фарқлашга қийналамиз. Мисол учун «ақлдан озган» иборасини қандай тушунасиз? Сизнингча, ақлдан озган одам пичоқ олиб, ўнг-у сўлда ҳаммани сўйиб юриши мумкинми?

      Аслида бундай одамнинг ақли ишдан чиқмаган – балки унинг қалби тамоман кўмиб ташланган. Одамда уни хатти-ҳаракатга ундовчи икки куч бор – бири қалб, бошқаси ақл. Кўп ҳолларда киши кўнгли истаган нарсасини ақли хоҳламайди (кўнгил музқаймоқ егиси келади – аммо ақл томоқ оғриб қолиши хавфини сабаб қилиб буни рад этади). Ёки кўнгил истамаган нарсани ақл хоҳлайди (кўнгил шу одам билан бахтли бўлолмаслигини, уни севолмаслигини ҳис этиб, у билан турмуш қуришни истамайди – аммо ақл бу одамнинг бадавлатлигини кўриб бунга рози бўлади). Бундай майда ва, баъзида, катта иккиланишлар ҳаммамизда бўлади.

      Афсуски, қалб ва ақл баҳсида кўпинча ақл устун келади. Баъзи одамлар кўнгилларига қарши курашда шу даражага бориб етадики, уларнинг қалби қаттиқ аразлаб «ўз ғилофига ўралиб» олади. Бунда ақл «якка ҳукмрон”га айланади ва босар-тусарини билмай қолади. Психлар ана шундай етишиб чиқади.

      Бунда тахминан шундай ҳолат рўй беради. Ақл ва қалб деган икки болакай бор. Улар дунё деган катта уйда яшашади ва ҳар куни ҳаёт деган ўйин ўйнашади. Аммо ҳар куни бу ўйиннинг қоидаларини ақл белгилайди. Бўлмасамчи – ахир, у ҳамма нарсани билади. Кўнгил эса ўз истакларини ақл буйруқларига қарши айтолмайди – ахир, у жуда кўнгилчанг. Борди-ю айтса ҳам, ақл уни дарҳол койиб беради. Охир оқибат ақлнинг феълидан зериккан қалб ўйнагиси келмай қолади ва бир бурчакка қисилиб, жим ўтираверади.

      Бекорга психиатрлар ўз беморларини кўнглига йўл топишга ҳаракат қилмайдилар. Улар ўйин давомида қаттиқ аразлаб ёки қўрқиб кетганидан катта уйнинг бир бурчагига беркиниб олган болакайни топишлари керак. Агар улар шу болакайни топиб, уни юпатиб, унга ширинлик бериб, уни авраб гапиртириб, яна ўйинга қайтара олишса – бемор тузалади.

      Юқорида айтилган фикрлардан кимдир ақл инсонни фақат ёмон қилмишларга ундар экан деб хулоса қилиши мумкин. Мен ақл буюрган ҳар қандай иш хато демоқчимасман. Фақат шуни эсдан чиқармаслик керакки, ақл нимани истамасин, бунинг ортида иложсиз қандайдир манфаат ётади. Бу қандай манфаат эканини идрокнинг ўзи ҳам англамаслиги мумкин.

      Дунё шундай ажойиб тузилганки, унда манфаатга эришишнинг энг самарали йўли – манфаатсиз иш қилиш. Қалбингиз доим ҳеч бир манфаат ортидан қувмаган нарсани буюради. Йўқ, тўғрироғи, унинг ягона манфаати – бу унинг истаги.

      Бунга яна янги туғилган чақалоқни мисол қилиш мумкин. Унинг ҳали онги шаклланмаган. У истаган нарсасини қилади – яъни кўнгли истаган нарсани. Оч қолса – йиғлайди, тўйса – ухлайди. У ўз қалби истагидан бошқа нарсаларнинг ортидан қувмайди. Шунинг учун унга ҳамма нарса берилади – меҳр, эътибор, яшаш учун