Жавлон Жўраев

Ўзлик сари етти қадам


Скачать книгу

бировнинг ақллилик даражасини унинг билимдонлиги билан ўлчаймиз. Аммо ақл – бу билим, билим эса – бу ақл эмас. Ақлли одам билимсиз бўлиши, билимли одам ақлсиз бўлиши мумкин (бунга ҳайрон бўлманг). Қадимгилар биздан оз нарса билишган, лекин шу оз билимдан ҳам унумли фойдаланиб яшашган. Биз, ахборот асри одамлари, улардан анча кўпроқ нарсани биламиз – аммо шундаям ақлий фаолиятда аждодларимизчалик бўлолганимиз йўқ.

      Билимга ақлсиз ҳам эга бўлиш мумкин. Шердан қочаётган кийик йиртқич унга етиб олса, унинг ҳаёти барҳам топишини билади – гарчи буни англамаса ҳам. Бу билимни унга қалби етказади. Бу билимни унга табиат ато этган.

      Аслида қалб дунё билимлари майдонига тўғридан-тўғри улана олади. Кўнгилнинг бу қобилиятидан бошқа жонзотлар усталик билан фойдаланадилар. Инсон эса ақлига таяниб атроф дунёни ўрганишга шу даражада кўникиб кетганки, буни қалби орқали амалга ошириш қобилиятини сустлаштириб қўйган.

      Интуитсия (қалб билими) шу даражада тўғри ишлайдики, кўпчилигимиз бунга шахсан амин бўлганмиз ва буни рад эта олмаймиз. Бирор ишга кўнглингиз бўлмаса, бирор жойга оёғингиз тортмаса, ёки ичингизда нимадир сизга бирор ишни буюриб қолса – сиз билан қалбингиз сўзлашяпти демак. Она фарзанди узоқ сафардан қайтаётганини сезиб туради. Баъзи одамлар эса ўз ҳаётлари поёнига етаётганини аввалдан билиб, бунга тайёргарлик кўра бошлайдилар.

      Қалб билиши мумкин бўлган нарсалар на вақтда ва на фазода чекланган бўлади. Ақлга эса маълумот олиш учун восита керак (кўз, қулоқ ва бошқа сезги органлари каби). Кўнгил билмаган нарсани ақл билиши мумкин эмас – аммо ақл билмаганини қалб билади. Интуитив билимлар шунинг учун ҳар доим тўғри бўлади.

      Бу дунёда бошқалардан кўпроқ ёки озроқ биладиган одам йўқ – ҳар биримизда чексиз билим манбаи – қалбимиз бор. Дунё деган муаллимдан сабоқ олиб, қалб деган дарсликдан кўпроқ мутолаа қилиб турсак – бахт учун ана шу етарли.

      Гапларим худди телбаликни тарғиб қилаётгандек туюлиши мумкин. Аммо менинг мақсадим сизда ақлдан воз кечиш истагини уйғотиш эмас. Тўғри, телба одам бахтли яшайди, чунки у ғам-ташвишни билмайди, англамайди. Аммо, унутмангки, у бахтли ҳаёт кечираётганини ҳам англай олмайди.

      Ҳайвон ва ўсимликларнинг буюклиги шундаки, улар ўз буюкликларини билмайдилар ва ундан мағрурланмайдилар. Бизнинг бахтимиз шундаки, биз ҳаётимизнинг бахтли онларини идрокан ҳис эта оламиз, бунга шукрона келтира биламиз. Балки, бизнинг ягона буюклигимиз ҳам ана шундадир…

      Бўлди. Энди китобни ёпинг-да, камида бир соат дам олинг. Бу вақтда бугунга режалаштирган бошқа ишларингизни қилиб олишингиз мумкин. Фақат у қоғозга тикилиб қилинадиган иш бўлмасин. Кўзингизга дам беринг – сайрга чиқсангиз ҳам майли. Бу муддат сиздаги иштиёқ даражаси бироз кўтарилиб олиши учун зарур.

      Бир соатдан сўнг кўришамиз.

      Қамалдаги шахсият

      Келинг, сизга бир эртак айтиб берай.

      Қадим-қадим замонларда бир шаҳар бўлган экан. Унинг бир золим