Жавлон Жўраев

Ўзлик сари етти қадам – 2. Ҳақиқатхон, танишайлик…


Скачать книгу

бу чин севгидир. Бу кўпчилигимиз севги деб биладиган, аслида эса кўнгил эмас ақлнинг буйруғи билан юзага келган тобеълик муносабати эмас – айнан ҳақиқий табиий севги бўлиши лозим. Ана шундай соф муҳаббат одам шахсиятини ақл таъсиридан олиб чиқиб кета олади. Шунда севиб қолган одам мутлақо бошқача табиат эгаси экани юзага чиқади. Севги таъсирида одамларнинг кескин ўзгариши ана шундан. Зўравон кўча безориси бўлиб юрган йигит севиб қолса – у аслида жуда кўнгилчанг ва раҳмдил романтик экани ошкор бўлади.

      Ақлнинг сунъий шахсиятини эмас, табиат берган асл шахсиятни таниб олишнинг яна бир йўли – шахсий ривожланишда анча илгарилаб, ақл таъсиридан чиқиш учун етарлича аҳд кучи жамлашдир. Бунда эркинликка ўлим ҳавфи ёки севги қудрати турткиси билан эмас, меҳнат-шижоат билан эришилади. Одам сергак ҳаёт кечириб, ўз шахсиятини мустаҳкамлаб боради ва бир кун келиб ўзида ақл тазийқидан озод бўлишга етарли куч топа билади. Тўғри, бу ўлим ҳавфи ёки севги иштирок этган ҳолатдагидек тез содир бўлмайди – бунга кўп йиллар кетиши мумкин. Лекин бу усулда эришилган эркинлик узоқ муддатли, агар сергаклик йўқотилмаса – доимий бўлади. Ўлим ҳавфидан келган эркинлик шу ҳавф бартараф бўлиши билан одатда барҳам топади ва ақл қайта ўз ўрнини эгаллайди. Севгида ҳам шундай – севган одамга нисбатан кўнгил совуши билан, муҳаббатнинг эркинлик ато этувчи кучи йўқолади ва саҳнага яна ақл чиқиб келади. Қалб эса нобуд бўлган ишқнинг азасини тутиб, парда ортига чиқиб кетади.

      Ақл сиз учун яратган сохта шахсиятни сизга рол қилиб бириктириб қўяди. Бу ролдаги қаҳрамон бахтли ёки бахтсиз, кучли ёки ожиз, муҳим ёки қадрсиз бўлиши мумкин. Бу рол сизга ёқмаслиги, унинг яшаш муҳити, шароити, усуллари, тамоиллари сизга мос келмаслиги мумкин. Лекин сиз бу ролдан воз кеча олмайсиз – чунки ўзингиз сиз учун рол танлаш ҳуқуқини ақлга берадиган шартномага имзо чеккансиз.

      Бу бузғунчи шартномани бекор қилиш учун сизга озгина сергаклик ва анчагина шахсий куч керак. Сергакликнинг бадали – муҳимликдан қутулиш бўлса, шахсий кучнинг асоси бўлган ҳаётий қувватни ошириш – яшаш тарзи ва ҳаёт билан олди-бердиларни маромга келтириш ҳисобидан бўлади.

      Суҳбатимиз мазмуни нотўғри ўзанга кетиб қолмасидан, сизни бир нарса ҳақида огоҳлантириб қўяй. Ақл келтириши мумкин бўлган зарарларни сизга етказиш илинжида уни таърифлашда ишлатган ибораларимга алданиб, ақл мутлақо шум нарса экан деган ҳаёлга бориб қолманг. Ақл – жуда ҳам фойдали ва керакли қурол. Баён бошида у бизга табиатдан бошқа заифликларнинг ўрнини тўлдириш учун атайин берилганини айтганимни эсланг.

      Лекин, ҳар нима бўлганда ҳам, ақл қуроллигича қолиши лозим. У – бошқарувчи эмас, бошқарув қуроли, воситаси. Агар у керакли жойда ва керакли йўсинда ишлатилса, жуда катта ва бунёдкор ишларни қилиши мумкин. Аммо уни бошқарувга яқин келтирилса – у каттагина ишкалларни ҳам келтириб чиқаради. У ўзи табиатдан бошқарувга мойил. Шу боис, унга у аслида бир қурол эканини эслатиб, уни сергакликка қайтариб туриш керак.

      Мен