ёки ҳолатга таққослабгина баҳо берамиз. Бунинг натижасида ҳаётимизда иштирок этаётган (баъзан эса умуман мавжуд бўлмаган) тушунчалар аҳамятлилик, кераклилик, диққатга ёки ҳурматга арзишлик, қадрлилик, муқаддаслик ва бошқа минглаб мезонларга асосан турли токчаларга сараланади. Бунда таққослаш баҳосидан яхши ўтган тушунчалар муҳимликнинг кўз олдида бўлган юқори токчалардан, тасдиқдан ўтолмаганлари эса биз аҳамят ҳам бермайдиган энг қуйи токчалардан жой олади.
Уйингиздаги буюмлар ёки жавонингиздаги китобларни кўп ишлатишингиз ёки қийматига қараб шундай тартиблаб қўйганингиз жуда яхши – бу сизга керакли нарсани керакли жойдан топишга ёрдам беради. Албатта, энг кераклилар шундоқ қўл остингизда бўлади, сиз ҳам тез-тез уларни кўриб, чангларини артиб турасиз.
Лекин, нимагадир, биз ҳаётимиздаги одамлар ва қадриятлар билан ҳам ҳудди шу йўсинда иш тутамиз. Бизга керакли ва қадрлилигига қараб биз муомалада бўладиган шахслар шундай токчаларга сараланган бўлади. Бу бизга нимага керак экан? Тез-тез «ишлатиб» турадиган одамлар «қўл остида» бўлиши учунми? Ёки умуман «ишлатилмайдиган”ларини кўздан нари қилиш учунми?
Бу синфларга ажратиш ўша одамларни бир-бири ёки ўзимизга таққослаш йўли билан амалга оширилади. Кимдир бизга ёки кимгадир нисбатан ақллироқ, бойроқ, обрўлироқ, кучлироқ ёки қандайдир бошқа афзалликка эга – демак, ўша кимдирнинг баҳоси ва аҳамяти юқорироқ. Ҳа буниси эса ҳеч бир устунликка эга эмас – унинг борлигини ва муносабатини унча муҳим ҳисобламаса ҳам бўлаверади.
Таққослаш якка одамда шахсий муҳимлик туйғусини авж олдирса, бир гуруҳ одамларда ўзига хос ижтимоий муҳимлик туйғусини ривожлантиради. Бу бир гуруҳ ёки тоифа одамлари бошқа гуруҳ ёки тоифадан ўзларини юқори ҳисоблашларига олиб келади. Маҳаллийчилик, миллатчилик, ирқчилик ва бошқа ҳар қандай турдаги айирмачилик ана шундай ижтимоий муҳимлик туйғусидан келиб чиқади.
Миллий ғурур деган жуда нозик тушунча бор. Уни ҳар хил одам турлича тушунади. Лекин ким нима деб тушинишидан қатъий назар, агар миллий ғурур ўз миллатини бошқа элатларга таққослаш асосида шакллантирилган бўлса – бу миллий ғурур эмас. Бу миллий муҳимлик, бу – миллий манманлик. Сиз ўз миллатингиздан фахрланишингизга уни бошқа милларлардан устун ҳисоблашингиз сабаб бўлмаслиги керак. Агар шундай бўлса – Адолф Гитлердан кўп нарса ўргангансиз демак.
Ўз миллатидан фахрланиш учун таққослашсиз ҳам асос жуда етарли. Аввало, мен шу миллат яшайдиган гўзал ва мен учун қадрли заминда дунёга келганим. Ўз қарашларим ва орзуларимни шу миллат тилида айтишни ўрганганим. Шу миллатнинг бунёдкор бўлишга ундайдиган маданияти ва урф-одатлари таъсирида ўсибулғайганим. Ва бошқа кўплаб асослар. Агар ўйласа, қайсидир миллат вакили бўлишдан ғурурланиш учун қиёслашсиз ҳам кўплаб асослар топса бўлади.
Лекин, бундоқ олиб қараса, сизга ўз миллатингиздан фахрланиш учун асос бўлиши шартмикан? Шунчаки, шу миллат вакили бўлиб туғилганингиз етарли эмасми? Агар миллатингизни шартсиз сева олсангиз – ана шунда шу миллатнинг асл вакилиман