Теодор Драйзер

Сармоядор


Скачать книгу

ортидан ичкарида ёғочдан ишланган деворлари кўриниб турган, эшик ёки эшик ёнида бронза ҳарфлар билан “Каупервуд энд Компани” деб ёзилган пешлавҳаларни кўраётганди. Унга уфқдаги ғира-шира пуштиранг булутдек, бироқ келажак аён бўлаётганди. У бой бўлади, жуда-жуда бой бўлади!

      13

      Каупервуд тинмай муваффақият билан олдинга интиларкан, Жанубга қарши бошланган буюк уруш охирлаб қолди. 1864 йилнинг октябрь ойи эди. Мобилнинг олиниши ва “ўрмон чангалзорларидаги жанг”12 ҳали ҳеч кимнинг ёдидан чиқмаганди. Грант аллақачон Питерсберг остоналарида турар, жанубликларнинг жасур генерали Ли эса ўзининг стратег ва ҳарбий сифатидаги бутун қобилиятини ишга солиб, шароитни тузатиш учун бефойда уриниб ётарди. Баъзида, масалан, ўша бутун мамлакат Виксбергнинг қулашини ёки Потомак дарёси ёнида турган армиянинг ҳужумини кутаётган, Ли эса Пенсильванияга суқилиб кирган пайтда акцияларнинг нархи тушиб кетиб, бозор ўлар ҳолатга тушиб қолаётганди. Бундай дақиқаларда Каупервуд ўзининг бутун уддабуронлигини ишга соларди; қандайдир кўзда тутилмаган ёмон хабардан ҳамма йиққан-терганлари бир пулга айланиб қолмаслиги учун у доим ҳушёр туришига тўғри келаётганди. Унинг ватанпарварлик ҳиссиётларидан қатъи назар, урушга жуда қиммат турадиган ва вайрон қилувчи куч сифатида қарарди. Бироқ айни пайтда миллий ғурур деган ҳис Каупервуд учун Атлантика океанидан Тинч океанигача, Канада қорларидан Мексика кўрфазигача чўзилган Қўшма Штатларнинг қадрига етишни ҳис қилмайдиган даражада бегона нарса эмасди.

      1837 йилда туғилган Каупервуд мамлакат ҳудудий бутунликка (Аляскани ҳисобга олмаганда) қандай эришганига гувоҳ эди. Унинг ёшлик чоғларида Америка Қўшма Штатлари испанлардан сотиб олган Флорида билан бойиди; адолатсиз урушдан сўнг Мексика 1848 йили Техас ва ундан ғарбга томон чўзилган ҳудудни берди. Англия билан узоқ шимоли-ғарбдаги Қўшма Штатлар орасидаги чегара баҳслари ҳам ниҳоят барҳам топди. Ижтимоий ва молиявий масалаларга очиқ кўз билан қарайдиган одам бу фактларнинг муҳимлигини тушунмай қолмасди. Ҳар ҳолда бу фактлар Каупервуднинг бу катта давлатда яширинган битмас-туганмас тижорат имкониятлари борлигини тушунишига таъсир қиларди. Каупервуд ҳар бир тадқиқ қилинмаган жойда туганмас ўлжалар манбасини кўрадиган бир қатор молиявий авантюристлар сирасига кирмасди; бироқ мамлакат ўлчамларининг ўзиёқ Фрэнк умид қилаётган катта имкониятлар ҳақида айтиб турарди. Океандан океангача чўзилган бу ҳудудда (агар Жанубий штатлар Шимолий штатлардан ажралиб чиқадиган бўлса йўқолиб кетадиган) битмас-туганмас бойликлар яширинганди.

      Айни пайтда эса қора танлиларни озод қилиш муаммоси Каупервудга амалга ошадиган ишдек туюлмаётганди. У болалигидан бу ирқ намояндаларини кузатиб келган, уларнинг фазилатлари ва ўзи туғма деб ҳисоблаган камчиликларини тушуниб етган ва уларнинг тақдирлари ҳам шунинг натижасида, деган хулосага келганди.

      Масалан, қора танлиларга