Оқилжон Ахмедович Ғофуров

Инсон бугун ва эртага…


Скачать книгу

оғриқнинг зўридан махлуқ ўкириб-ўкириб юборди. Паҳлавон Беовульф шу заҳоти ҳолдан тойган одамхўрнинг кўкрагига оёқ босиб, ғолибона наъра тортди-да, исқирт Гренделнинг ўнг қўлини елкасидан шарт суғуриб, узиб ташлади! Одамхўр махлуқ чунон ўкирди, чунон ўкирдики, атроф-теварак ларзага келди. Силласи қуриган мажруҳ Грендель жон ҳовучлаб судрала-судрала, базўр ботқоқликка етиб олди. Дабдаласи чиққан майиб-мажруҳ боласининг аянч аҳволига разм солиб, тасқара она Люцифера дафъатан увлаб юборди, фиғони фалакка чиқди. Вужудидаги ваҳший ҳиссиётлар жунбушга келиб, эртасига қоронғу тунда Хротгар одамларига қирғин келтириб, чалажон боласи учун шу равиш ўч олган бўлди. Йўлида дуч келган одам боласини аямади. Ўткир сўйлоқ тишларини инсон баданига ғарчча-ғарчча ботириб ташлайверди. Шу йўсин Беовульфдан интиқом олган бўлиб, мамнун кайфиятда изига қайтди. Қирол саройида эса, қий-чув, қиёмат қўпди. Галдаги мудҳиш воқеадан қалби лазага келган жасур Беовульф шу ҳақиқатни тугал англаб етдики, қаттол ёвузлик доясининг мурдор боши гар янчилмас экан, дунёда адолат қарор топиши душвор!

      Паҳлавон Беовульф кўкка илтижо қилиб, Тангридан мадад сўради. Баногоҳ бутун мавжудиятига илоҳий бир куч ёғилди. Алҳол музаффарона наъра тортиб ҳайқирди-да, қурол-аслаҳаларини шайлаб, хавфли ботқоқлик қаърига шўнғиди. У ўз фикрида асло янглишмабди: жирканч одамхўр-махлуқлар бадбўй ботқоқликнинг энг тубида, энг зимистон, энг қўланса қатламида нафас оларкан. Муросасиз ҳарбу зарб билониҳоя давом этди.

      Алоҳа, қудратли Беовульф ёвузликнинг дояси ва боласини буткул маҳв этиб, палид каллаларини ўткир ханжар билан кесди-да, қирол Хротгар саройига келтирди. Саройдаги эл-улус бу кун шодон кайфиятда: бахтиёр чеҳраларда озод туйғулар, эрк нашидаси тантана қилди. Мусаффо осмонда кабутарлар хушҳол қанот қоқиб, тинчлик қўшиғини куйлай бошлади. Чор-атрофдан музаффар Беовульф шарафига олқиш овозлари янграй бошлади:

      – Яшасин халоскоримиз баҳодир Беовульф!

      – Ёвуз кучларга ўлим! Даф бўлсин йиртқич одамхўрлар!

      – Яшасин озодлик, ҳурлик!…

      Озодлик ва эрк насимлари ичра таҳсин-олқиш овозлари поён билмасди. Эртасига «Буғу қасри”да халоскор қаҳрамон шарафига шоҳона зиёфат уюштирилди. Шодумон қирол Хротгар Беовульфга қимматбаҳо совғалар, зарбоф кийимликлар туҳфа этиб, ҳашаматли кемада ўз ватанига катта тантана билан кузатиб қўйди…

      ***

      Олам яралибдики, абадийликка дахлдор икки қутб, икки куч мудом бир-бирини яксон этмоққа жидду жаҳд қилади. Мангу муҳораба майдонида эса эзгулик ва ёвузлик бандалари армон билан абадий уйқуга кетаверади. Армонлар ҳам мисоли икки қутб, икки ҳиссиёт…

      Ибтидо ва интиҳо оралиғида бу сафар эзгулик ёвузлик устидан тантана қилди. Аламзада ёвузлик тарих саҳнасидаги қақшатқич мағлубиятини тан олишни ҳаргиз истамай, тишларини ғижирлатиб неча муддатга кураш майдонидан ортга чекинди. Ҳолбуки, вайронкор ёвуз руҳлар Грендель ва Люцифера танасини тарк этиб, покдомон руҳлардан ўч олмоқ мақсадида аллабир