Кэл Ньюпорт

Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари


Скачать книгу

эмас. Дорсининг диққат қолдиғи шунчалик томир ёйганки, йиғилишлар орасидаги қисқа танаффусларда ҳам унга бемалол халақит беришлари мумкин эди. Шунга қарамай, Дорсининг иши саёз, деб айтолмаймиз, чунки китобнинг кириш қисмида айтилганидек, саёз иш жуда қадрсиз ва осон бажарилади. Жек Дорсининг қиладиган иши эса иқтисодиётимизда ниҳоятда қадрланади. (Булар ёзилаётган вақтда 1,1 миллиард доллардан ортиқ бойлиги билан у дунёдаги энг бой одамлар мингталигидан жой олгани ҳам фикримиз далилидир.)

      Жек Дорси муҳокамамиз учун жуда аҳамиятли, чунки у биз эътибордан четда қолдира олмайдиган гуруҳ, яъни теранликсиз ҳам иши юришадиган шахслар сирасига киради. Ушбу қисмни “Жек Дорси‐чи?” деб номлаганимда, унга умумий саволни ҳам қўшдим: Агар теран иш жуда муҳим бўлса, у ҳолда чалғишлар билан ишласа ҳам, омади юришган одамлар қаердан келади? Бобга хулоса ясашдан аввал мазкур саволга аниқлик киритмасак, теранлик мавзуси батафсил ёритилган кейинги саҳифаларимизда бу савол сизни ўйлантириб қўйиши мумкин.

      Дастлаб шуни билиб қўйишимиз лозимки, Жек Дорси йирик компаниянинг олий даражадаги иш юритувчисидир (аслида иккита компаниянинг). Бундай лавозимлардаги шахслар теран ишсиз ҳам ривожланувчилар тоифасида катта аҳамият касб этади, чунки уларнинг ҳаёти тинимсиз чалғишлардан иборат. “Vimeo” бош директори Керри Трейнор электрон почтасиз қанча вақт тура олиши мумкинлиги ҳақидаги саволга шундай жавоб беради: “Шанба кунлари электрон почтамга қарамайман, ҳа, деярли қарамайман кўпинча кундузи… айтмоқчиманки, келган хатларни ўқийман, лекин доим ҳам жавоб ёзавермайман.”

      Шу билан бирга, бу иш юритувчилар бугунги Америка иқтисодида тарихдаги бошқа пайтлардагидан анчайин бой ва қадрли. Жек Дорси каби теранликсиз муваффақиятга эришганлар олий даражадаги иш юритишда кўп учрайди. Бу айни ҳақиқат бўлса ҳам, теранликнинг аҳамиятига заррача путур етказмайди. Нима учун? Чунки мазкур раҳбарларнинг фаолиятида чалғиш уларнинг ишларига хос хусусиятдир. Яхши иш юритувчилар автоматлаштирилиши қийин бўлган қарорлар чиқарувчи мотор бўлиб, IBMнинг “Jeopardy!” шоусида ўйнаган Уотсон компьютеридан фарқ қилмайди. Улар машаққат билан тажриба тўплайди, уни ўз бозорларига мослаб мукаммаллаштиради, кейин уни кун бўйи электрон хатлар, йиғилишлар, сайтларга ташрифлар ва шу каби нарсалар кўринишидаги маълумотлар билан тўлдиради. Бош ижрочи директордан тўрт соат вақт сарфлаб битта масала устида теран мушоҳада юритишни сўраш унинг қадрини ерга уриш билан баробар. Бунинг ўрнига ўша масалани теран ўйлаб, ечимини топиб, бошлиққа якуний қарор қабул қилиш учун етказадиган уч нафар ақлли ходим ёллаш афзалроқдир.

      Ушбу ўзига хослик ўта муҳим, чунки агар сиз йирик компанияларда олий даражали раҳбарлардан бўлсангиз, кейинги саҳифалардаги маслаҳатларнинг сизга дахли йўқ. Бошқа томондан, бу яна шуни англатадики, ушбу раҳбарларнинг ёндашувини бошқа соҳаларга ҳам татбиқ қила олмайсиз. Дорси чалғиб ишлашга қизиқтиради ёки Керри Трейнор электрон почтасини доимий текшириб