Шайх Фаридуддин Аттор

Илоҳийнома


Скачать книгу

бошда охирни саранжом,

      Нидо келди Худодин, кулли пайғом:

      225     Аё, келгил, ўзинг йўқ айлабон, кел,

      Қўй энди жисму жон, бежисму жон кел.

      Ки бизнинг мақсаду асроримиз сен,

      Кўр энди васлимиз, дийдоримиз сен…

      У даҳшат ичра қолди тилсизу лол,

      Муҳаммаддин Муҳаммад бўлди безор.

      Муҳаммад кўрди ул жонларга жонни,

      Лиқойи Холиқи кавну маконни14.

      Шу ерда топди ул куллий фано, бас,

      Муҳаммад қолмади, қолди Худо, бас.

      230     Муҳаммад йўқ, Худо бор эрди унда,

      Аён айну лиқо бор эрди унда.

      Нидо келди: нечуксен, садри олам?

      Деди: Раббим, нечукдин холидирман.

      Ўзинг бечун Аҳад, мен ким бўлибмен?

      Ўзинг борсен фақат, мен ким бўлибмен?

      Чу сендин айру бўлмоққа не имкон?

      Ўзинг ақлу ўзинг қалбу ўзинг жон…

      Жавоб келдики, эй бори гуҳар сен,

      Амини жумлаву суду самар сен.

      235     Бу кеча не тиларсен, тилга келтир,

      Муродинг айлагум шу лаҳза ҳосил.

      Яратмоқдин мурод танҳо сен эрдинг,

      Тила биздин ҳамон, не истар эрдинг?

      Муҳаммад деди: эй Раббий, Биру Бор,

      Биларсен ҳар неким оламда асрор.

      Биларсен не эмиш ул сирри розим,

      Дегаймен умматимни деб ниёзим.

      Жаҳон ичра гуноҳкор умматим бор,

      Вале ул баҳри фазлингдин хабардор.

      240     Не бўлгай, эй Худойим, шафқат этсанг,

      Уларнинг барчасини раҳмат этсанг?

      Нидо келди яна бир бор баланддин:

      Уларни бори раҳмат айладим мен.

      Муҳаммад, умматим деб ема ғам кўп,

      Уларнинг журмидин бизда карам кўп15.

      Чу бизнинг марҳамат оламга сиғмас,

      Ва бизнинг бор таважжуҳ сенгадир, бас.

      Бу сўнгсиз меҳримиз ҳам сенга мутлақ,

      Сени сайлаб, сени биз айладик тоқ.

      245     Жаҳон бўстонида гулшан ўзингсен,

      Жаҳонга дийдайи равшан ўзингсен.

      Ўзинг маҳбуби олам, кулли асрор,

      Ўзингсен биздан ул куллий хабардор.

      Ўзингсен бизга ҳамдам дарҳақиқат,

      Сенга бахш айладик сирри шариат.

      Ҳабибуллоҳ ўзингсен, сенга деб чун

      Яратдик етти осмон – етти гардун.

      Сенга деб икки дунё шайладим мен,

      Сени зотимда якто айладим мен…

      250     Ва куллийсир шу онда этди ошкор

      Анга уч бора ўттиз мингта асрор.

      Хитоб айлаб деди: маҳбуби бечун,

      Бу уч бора ўтиз минг дури макнун.

      Унинг сен ўттизин айт, ўттизин на,

      Яна ўттизни хоҳ айт, хоҳи айтма.

      Агар лозим эса, айтгил, аён қил,

      Йўқ эрса, сўзлама, дилда ниҳон қил…

      Эшитди бу каломни сидқи жондин,

      Жаҳонга қайтди Аҳмад Ломакондин.

      255     У қайтди жо этиб жонига сирни,

      Ҳамон иссиқ эди тўшакда ўрни…

      ҲИКОЯТ

      Биров сўрди: эй Аккофий, сарафроз,

      Набий