Шайх Фаридуддин Аттор

Илоҳийнома


Скачать книгу

охир.

      Тикилмиш эрди бунда бир замон дор,

      Бир уйга кирдилар ул ҳамраҳи чор37.

      Бу ул номард йигитнинг жойи эрди,

      Уларга бундан ўзга зое эрди.

      Йигит эрди сўқир, кўзу қароқсиз,

      Тўшакда, қўлсиз эрди ҳам оёқсиз.

      710     Дедилар: бизда ҳам шу, айни ҳолдир.

      Шу қайғу, шу фалокат, шу заволдир.

      Бу йўлда келди бизга бўйла ҳосил,

      Бу манзил бўлди энди бизга манзил.

      Аноси бор эди ул бедавонинг,

      Чу кўрди икки зору мубталони.

      Улардин сўрди аҳвол, истади роз,

      Анга арз этдилар аҳволни рўй-рост.

      Басе кўз ёши тўкди она шўрлик,

      Деди: ўғлим менинг ҳам чун ётиқлик…

      715     Манам боргум, дея қўзғалди ул дам,

      Уловга бойлади ўғлини маҳкам.

      Олиб уч хастани чун босдилар роҳ,

      Аёлга етдилар айни саҳаргоҳ.

      Нафас урди саҳаргоҳ, субҳи давлат,

      Аёл айвонга чиқди, қўйди хилват.

      Йироқдин эрини ул кўрди шул дам,

      Севинчдин саждага бош эгди илдам.

      Басе йиғлаб, не қилгаймен, деди ул,

      Нечук унга кўрингаймен, деди ул.

      720     Не қилгаймен, не дейман ўз эримга?

      Юзимни мен нечук кўрсатгум унга?

      Яна боқди, ўшал уч танни кўрди,

      Ўшал, жонига уч душманни кўрди.

      Дилида дедиким, ҳа, англадим сир,

      Эрим учта гувоҳим келтирибдир.

      Уларнинг ҳар бири соҳиб гуноҳдир,

      Оёғу қўллари бунга гувоҳдир.

      Кўрармен кўзларин ҳам уч гувоҳим,

      Не дейман, менга шу басдир, илоҳим.

      725     Аёл тортди ниқобин, беркитиб юз,

      Яқин келди, эрига ташлади кўз.

      Не истайсен, деди ул, хоҳишинг айт,

      Боқиб унга эри арз этди шул пайт:

      Келибмен бу эшикка бир дуо деб,

      Даво топгаймикин шу мубтало деб…

      Аёл дедики, бул кимса гуноҳкор,

      Гуноҳин сўйласа, гар этса иқрор,

      Қутулгай, даф бўлур ранжу бало ул,

      Йўқ эрса, бўйла кўру мубтало ул…

      730     Эри юзланди, айтди: эй иним, сен

      Бу янглиғ дард чекиб, дармондадирсен.

      Гуноҳинг айт, қутул бу дарду ғамдин,

      Йўқ эрса, чиқмагай бошинг аламдин.

      Деди: айтишга ожизмен, биродар,

      Яна юз йил аламлар чексам, афзал.

      Чу қистоқ қилдилар, ул айтди бир-бир,

      Гуноҳин сўйлади бошдин то охир.

      Деди: ўлдир мени ё кеч гуноҳим,

      Гуноҳимдин фалакка учди оҳим…

      735     Ағоси қолди андоқ лолу ҳайрон

      Бу гаплар унга таъсир этди чандон.

      Кўнгилдин кечди: ёр кетди қўлимдин,

      Инимни қутқарай энди ўлимдин…

      Кечирди, то аёл этди дуосин,

      Ҳамма дарду алам топди давосин.

      Юрар бўлди, қўли бирлан тутар ҳам,

      Кўрар бўлди, кўзи чун тортди равшан.

      Кейин гал қулга етди, хўжа сўрди:

      Не эрди ул гуноҳинг, сўйла энди.

      740     Вале қул дедиким, майлига, ўлдир,

      Гуноҳим