Шайх Фаридуддин Аттор

Илоҳийнома


Скачать книгу

этдинг ўзингни тошу дордин,

      Халос этгил уни бул кирдикордин…

      Ва сўрди: ҳаққига берсам агар пул,

      Уни сотгайму? Дедилар: сотар ул.

      Ҳамоно берди ул уч юз дирҳамни,

      Йигитнинг бошидин даф этди ғамни.

      575     Дирҳамни бердию, бас, тушди йўлга,

      Йигит елдек елиб, эргашди унга.

      Аёлни кўрдию ўртанди жони,

      Фалакка юксалиб ишқи фиғони.

      У фарёд айламакни кўрди чун эп,

      Нечун дордин халос этдинг мени, деб.

      Дер эрди: дорда жон берсам баногоҳ,

      Бошимда бўлмас эрди бўйла савдо.

      Аёлга кўп ялинди, бўлмади суд,

      Олов гар бўлмаса, қайдин келур дуд…

      580     Яна ёлборди унга, этди зорлик,

      Ва лекин келди ёлғиз шармсорлик.

      Аёл деди анга: эй ношукр зот,

      Халос қилдим, шуми менга мукофот?

      Йигит дедики, олдинг жону дилни,

      Нечук сендин узармен бу кўнгилни?

      Басе сўз айтдилар ҳам юрдилар мўл,

      Кўринди кўзга денгиз бирла соҳил.

      Ва соҳил бўйида бир кема эрди,

      Ичи молу бозургон тўла эрди34.

      585     Йигит ишқида кўрмай чун самарни,

      Чақирди ёнига бир савдогарни.

      Деди: бордир канизак менда ойдек,

      Канизак кўрмадим ул худройдек.

      Ўжар, қайсардир ул, не чора қилгум?

      Ўзимни тобакай овора қилгум?

      Агарчи тенги йўқ ҳусну чиройда,

      Чу андоқ феъли бор, андин не фойда?

      Талашсам, ўзни боз сарсон этармен,

      Агарда истасанг, сенга сотармен.

      590     Аёл деди кишига: эй харидор,

      Талаш этма мени олмоққа зинҳор.

      Эрим бордир менинг, озод аёлмен,

      Бу номард дастидин ранжу малолмен…

      Бозургон боқмади бу оҳу зорга,

      Сотиб олди аёлни юз динорга.

      Ва судраб кемага миндирди зўр-ла,

      Ҳамон қўзғалди, йўлга тушди кема.

      Бозургон чун кўриб ул қадду рухсор,

      Аёлга жон била бўлди харидор.

      595     Дилида рағбати ўт олди онинг,

      Наҳанги шаҳвати қўзғалди онинг.

      Аёл сорига ўзни отди ул бот,

      Аёл шўрлик кўтарди доду фарёд:

      Мусулмонсиз ҳамма, мен ҳам мусулмон,

      Ҳамма иймонлисиз, ҳам менда иймон.

      Мен озодмен, эрим бор, боникоҳдир,

      Гувоҳи содиқим ёлғиз Худодир.

      Онангиз бор магар, ҳам опа-сингил,

      Қизингиз бор яна, исмат аро ул.

      600     Уларга гар биров дахл этса шул он,

      Гумон йўқ, ҳолингиз бўлгай паришон.

      Уларни қўймагайсиз зору ночор,

      Нега жимсиз мени чун этсалар хор?

      Ғарибмен, йўқсилу бекимса, хормен,

      Заифу ожизу зору низормен.

      Куйик жонимга берманг мунча озор,

      Бугун бордир, ва лекин эрта ҳам бор.

      Аёлда тил, забон тиғ эрди, дил ҳам,

      Чу кема аҳлини ёндирди шул дам.

      605     Ҳамма бир-бир келиб, ёр бўлди унга,

      Нигаҳбон бўлди, ғамхор бўлди унга.

      Вале