Уолтер Айзексон

Стив Жобс


Скачать книгу

мажбурий дарсларга боришим шарт эмасди: мен фақат чинакамига мени қизиқтирган дарсларга борардим”, – деб эслайди Жобс. Каллиграфия у борадиган машғулотлардан бири эди. Университетдаги кўпчилик плакатларнинг чиройли экани унинг эътиборини тортганди. “Мен роман ва готик шрифтлар қандайлигини, турли ҳарфлар бирикмаси ўртасида масофа қандай бўлишини, тўғри шрифт нима эканини билиб олдим. Бу тарихий чекинишлардан ва мантиқий таҳлил қилинмайдиган ижоддан иборат ажойиб, жуда қизиқарли курс эди. Менга каллиграфия жуда ёқди”.

      Бу Жобс санъатга бўлган қизиқишни ва технологияларга бўлган муҳаббатни бирлаштиришга муваффақ бўлганига яна бир мисолдир. Apple’нинг барча маҳсулотларида техник ечимлар, замонавий дизайн, осонлик ва қулайлик уйғунлик касб этади; тўғрисини айтганда, уларни шунчаки қўлга олишнинг ўзи ёқимли. Интерфейснинг график ечимини биринчилардан бўлиб ўйлаб топган айнан Стив эди ва бунда каллиграфия курси муҳим роль ўйнаганди. “Агар коллежда каллиграфияга қизиқмаганимда, Mac’да кўплаб шрифтлар, мутаносиб кёрнинг ва интерлиньяж бўлмасди. Windows Mac’дан кўчирилганини ҳисобга олсак, ҳеч бир компьютерда булар бўлмасди”.

      Шу билан бир вақтда Жобс Ридда бетартиб яшаш тарзини давом эттирди. Кўпинча оёқ яланг юрарди; қор ёққанда сандал кийиб оларди. Элизабет Холмс унинг парҳез қоидаларига имкон қадар амал қилган ҳолда унга овқат тайёрлаб берарди. Стив бўш бутилкаларни топширарди, эвазига пул ишларди, якшанба кунлари Харе Кришна ибодатхонасида бепул тушликка борарди, гараж тепасидаги иситиш тизими бўлмаган кичкина хонада яшарди. Ижара ҳақи ойига атиги йигирма доллар эди. Уйда куртка кийиб юришга мажбур эди. Пул керак бўлса, Жобс психология факультетининг лабораториясига электрон асбобларга хизмат кўрсатувчи техник бўлиб ишга кирарди. У ерда у ҳайвонларнинг юриш-туришини ўрганарди. Баъзида уни Крисэнн Бреннан кўргани келарди. Уларнинг ўзаро алоқасига дарз кета бошлаганди. Стивни ўзини англаш ва руҳий изланиш кўпроқ қизиқтирарди.

      “Мен ажойиб вақтда яшаганман, – деб фикр юритганди кейинчалик Жобс. – Биз дзен ва ЛСД ғоялари билан катта бўлганмиз”. Ҳатто улғайгач ҳам у психоактив моддалар шарофати билан фикри равшанлашганига ишонарди. “ЛСД менга қаттиқ таъсир кўрсатган. У ҳаётимда муҳим роль ўйнади. Ҳузур олаётиб, медалнинг орқа томони ҳам борлигини тушунасан; тўғри, унинг таъсири тугагач, ҳеч нарсани эслолмайсан, шундай бўлса ҳам унинг аҳамиятини инкор этиб бўлмайди. Психоактив моддалар ижод қилиш ва нодир нарсаларни кашф қилишдек муҳим мақсадларни аниқлаб олишимда ёрдам берди. Мен тарихга ўз номимни ёздириб қўйишни ва одамлар онгига таъсир ўтказишни хоҳлаётганимни англаб етдим”.

      4-боб. Atari ва Ҳиндистон. Дзен ва ўйинлар дизайни

      Atari

      Ридда бир ярим йил ўқиб, 1974 йилнинг февралида Жобс ота-онасининг олдига, Лос-Альтосга қайтиб ишга киришга қарор қилди. Узоқ иш қидиргани йўқ. 70-йилларда техника мутахассисларига талаб авжида эди: San Jose Mercury газетасида бўш иш ўринлари ҳақидаги эълонлар олтмиш бетни эгалларди.