Уолтер Айзексон

Стив Жобс


Скачать книгу

жанубига, Тинч океани қирғоғига жойлашди. Пол молиявий компанияга ишга кирди. У ерда у қарзини тўлай олмаганлардан автомобилни қайтариб оларди. Бўш вақтида аввалгидай эски машиналарни сотиб олар, таъмирлар ва сотарди. Умуман олганда, яшаш учун уларнинг пуллари етарди.

      Пол ва Кларага фақат бир нарса етишмасди. Иккови ҳам фарзандли бўлишни орзу қиларди, лекин, афсуски, Кларанинг ҳомиласи бачадондан ташқарида ривожланди (бунда тухумҳужайра бачадонда эмас, фаллопий найчада етилади), натижада у бепушт бўлиб қолди. Ва 1955 йили турмуш қурганига ўн йил бўлгач, эр-хотин фарзанд асраб олишга аҳд қилишди.

      Жоан Шибле ҳам Пол Жобс каби германиялик муҳожирлар оиласига мансуб эди. Улар Висконсинга кўчиб келиб, фермерлик билан шуғулланарди. Унинг отаси Артур Шибле шаҳар чеккасидаги Грин-Бейга кўчиб ўтди. У ерда хотини билан қоракузан фермасини бошқарарди. Шунингдек, кўчмас мулк савдосидан тортиб то цинкографиягача ҳар хил ишлар билан шуғулланди, шунинг учун уларнинг фаолиятини муваффақиятсиз деб бўлмасди. Мистер

      Шибле қатъий қоидаларга амал қиларди, айниқса, қиз ўстириш масаласида. У қизининг биринчи муҳаббати – рассомни умуман маъқулламади. Устига-устак, у католик ҳам эмасди. Шу сабабли Жоан Висконсин университетининг магистратурасида ўқиётган вақтида ўқитувчисининг ёрдамчиси – суриялик мусулмон Абдулфаттоҳ Жон Жандалийни севиб қолгач, қаҳри қаттиқ отаси уни ўз қарамоғидан маҳрум қилмоқчи бўлганига ажабланмаса ҳам бўлади.

      Жандалий суриялик бой оиланинг тўққизинчи фарзанди эди. Унинг отасига нефтни қайта ишлаш заводлари ва кўплаб бошқа компаниялар, шунингдек, Дамашқ ва Хомсдаги ерлар қарарди. Бир вақтлар у ҳатто ҳудуддаги буғдой нархини ҳам назорат қилганди. Шибле каби Жандалий ҳам таълим олишга жиддий эътибор берди. Унинг оиласи авлодма-авлод Истанбулда ва Сорбоннада таҳсил олиб келган. Абдулфаттоҳ Жандалий, мусулмон бўлса-да, иезуитларнинг пансионида таълим кўрди. Бакалавр даражасини Байрутдаги Америка университетида олди. Шундан сўнг Висконсин университетининг аспирантурасига “сиёсатшунослик” ихтисослиги бўйича ўқишга кирди ва у ерга ўқитувчи ёрдамчиси бўлиб ишга жойлашди.

      1954 йилнинг ёзида Жоан Абдулфаттоҳ билан Сурияга йўл олди. Улар икки ойни Хомсда ўтказди. Абдулфаттоҳнинг онаси ва опа-сингиллари Жоанга Сурия таомларини пиширишни ўргатди. Висконсинга қайтгач, Жоан ҳомиладор экани маълум бўлди. Жандалий ва Жоаннинг ёши 23 да эди, лекин улар ўз муносабатларини ҳозирча никоҳ билан боғламасаликка қарор қилишди. Жоаннинг отаси ўлим тўшагида эди. У қизига Абдулфаттоҳга турмушга чиқса, меросдан маҳрум бўлишини айтганди. Католик қўшниларига билдирмай болани олдириб ташлашнинг иложи йўқ эди. Шунинг учун 1955 йилнинг бошида Жоан Сан-Францискога жўнаб кетди. У ерда унга бировлардан ёрдамини аямайдиган бир врач ғамхўрлик қилди. У оиласиз аёлларга бошпана бериб, уларнинг фарзандларини дунёга келтирар ва туғилган болаларни асраб олувчиларга берарди.

      Жоан шундай шарт қўйди: унинг фарзанди