Уолтер Айзексон

Стив Жобс


Скачать книгу

билан таништирди. “Дадам электроникани унча тушунмасди, лекин кўпинча машина ва бошқа техникани тузатаётганида унга дуч келарди. У менга илк маълумот берди ва мени бу жуда қизиқтириб қўйди”. Эҳтиёт қисмларни олишга бориш яна ҳам қизиқарли эди. “Ҳар дам олиш куни биз гоҳ генератор, гоҳ карбюратор олиш учун ташландиқ автомобиллар бозорига борардик”. Жобс отаси қандай моҳирлик билан савдо қилишини эслади. “У буни яхши уддаларди, чунки у ёки бу деталь қанча туриши кераклигини у сотувчидан ҳам яхшироқ биларди”. Бу Стивнинг ота-онаси берган ваъдаси устидан чиқишида ёрдам берди. “Дадам 50 долларга “Форд Фолкэн”ни ёки юрмайдиган бирорта бошқа расво автомобилни сотиб оларди, бир неча ҳафтада уни “одам” қиларди, кейин эса 250 долларга сотарди, албатта ҳеч қандай солиқлар тўламасди. Шу билан у коллежда ўқишимга пул тўплади”.

      Диаблодаги 286-сонли Жобсларнинг уйи ва бошқа қўшни бинолар Жозеф Эйхлер томонидан қурилган. Жами унинг қурилиш компанияси 1950–1974 йилларда Калифорниянинг турли ҳудудларида 11 мингдан ортиқ уй барпо этди. Фрэнк Ллойд Райт томонидан “оддий америкаликлар” учун яратилган кенг замонавий уй шаклидан илҳомланган Эйхлер полдан шифтгача панорамали дераза, очиқ жойлашган, бетон пол ва кўплаб очиладиган шиша эшикларга эга арзон уйлар қурди. “Эйхлерга қойил, – деди Жобс сайрлардан бирида. – У яхши, шинам ва арзон уйлар қурди. Уйлар оддий, лекин дид билан қурилганди ва уларга ҳатто даромади кам оилаларнинг ҳам қурби етарди. У майда икир-чикирларигача, масалан, нур сочадиган иситиш тизимига эга полгача ҳамма нарсани пухта ўйлаганди. Полга гилам ёзилса бас, у ўзидан ёқимли илиқлик таратарди. Болалигимизда биз бундай пол устида ўйнашни яхши кўрардик”.

      Жобс Эйхлер уйларидан завқ олиш унда оммавий истеъмол учун замонавий маҳсулотлар яратишга бўлган интилишни кучайтирганини тан олди. Эйхлернинг ораста ва оддий биноларини хотирлар экан, шундай деди: “Менга чиройли, лекин функцияси кўп ва арзон нарсалар ёқади. Apple ана шундай маҳсулот бўлиши керак эди. Дастлаб Mac’ни ва кейин iPod’ни яратиб, бунга эришдик”. Жобсларнинг рўпарасида анча муваффақият қозонган риелтор яшарди. “У осмондаги юлдузни олиб бермасди, – деб хотирлайди Стив, – лекин жуда кўп пул ишлаб топарди. Отам “менинг ундан нимам кам” деб ўйлаб қолди. Дадам бор кучи билан интилди. Кечки курсларга қатнади, имтиҳон топширди, лицензия олди ва кўчмас мулк билан шуғулланди. Кейин эса бозор касодга учради”. Кейинги йил Жобслар оиласи қийналиб қолди. Стив ўша пайт бошланғич мактабга борарди. Онаси илмий лабораториялар учун қурилмалар тайёрлайдиган Varian Associates компаниясига бухгалтер бўлиб ишга кирди. Ота-онаси уйни қайтадан гаровга қўйишига тўғри келди.

      Стив тўртинчи синфда ўқиётганида ўқитувчиси ундан “олам ҳақида нимани тушунмаяпсан?” деб сўради. “Отам нима учун иккала қўлини бурнига тиқиб қолганини тушунмайман”, – деб жавоб берди Жобс. Бундан ташқари, у отаси ҳамма нарсага хўп деб жавоб беришни, гарчи бу унга энг яхши сотувчи бўлиш имконини берса-да, одат қилиб олмаганидан жуда