Ханс Рослинг

Factfulness


Скачать книгу

бепарда сериалларни кўриши-ю, мотоцикл сотиб олишга пули етмаётгани каби янги муаммолар билан ўралашган эди.

      Гарчи миямизда барқ уриб турган бўлса ҳам, ўтмишдаги бахтсизлик ва шафқатсизлик ҳақида эслаш ва фарзандларимизга ҳам айтиб беришдан негадир қочамиз. Ҳақиқат шуки, эски қабристон ва бошқа одам кўмилган жойларда археологлар қазиб оладиган суяк қолдиқларининг катта қисми болаларникидир. Уларнинг кўпи очарчилик ва касалликдан ўлган, лекин жисмоний зўравонлик белгилари бўлган бола скелетлари ҳам талайгина. Овчилик ва термачилик билан кун кечирган жамиятларда одатда қотиллик даражаси 10 фоиздан юқори бўлган ва болаларни ҳам аяб ўтиришмаган. Бугун эса мозорларда болалар қабри кам учрайди.

Танлаб хабар бериш

      Биз нуқул бутун дунёда кечаётган салбий нохуш хабарларни эшитамиз: урушлар, очарчилик, табиий офатлар, сиёсий хатолар, коррупция, бюджет қисқариши, касалликлар, оммавий ишдан бўшатишлар, террорчилик ҳаракатлари. Муваффақиятли парвозлар ёки яхши ҳосил берган экинлар ҳақида хабар берган жуналист кўп ўтмай ишсиз қолади. Аста-секин юз бераётган тараққиёт ҳақидаги ҳикоялар, гарчи сезиларли миқёсда содир бўлса ҳам ёки миллионлаб одамларнинг ҳаётига таъсир қилса ҳам, камдан-кам ҳолларда газеталар бош саҳифасидан жой олади.

      Матбуот эркинлигининг ошиб бораётгани ҳамда технологиялар такомиллашаётгани туфайли биз ҳалокатлар ҳақида олдингидан ҳам кўпроқ хабардор бўлиб бормоқдамиз. Бир неча аср муқаддам европаликлар Америкадаги маҳаллий халқларга қирғин келтиргани Эски дунёда янгилик ясамаган эди. Марказий режалаштириш тизими Хитой қишлоқларида оммавий очарчиликни келтириб чиқарганида миллионлаб одамлар очдан ўлган. Европада коммунистик қизил байроқ кўтариб юрган ёшлар эса бу ҳақда ҳеч нарсани билмаган. Ўтмишда бутун бир турнинг йўқ бўлиб кетиши ёки экотизимнинг бузилишини ҳеч ким англамаган, ҳатто қайғурмаган ҳам. Ҳозир барча яхшиланган нарсалар қатори азоб уқубатларга бўлган сезувчанлигимиз ҳам анча ривожланди. Мана шунинг ўзи инсоният тараққиётидан дарак беради, лекин одамларда бу тамомила акс таассурот уйғотмоқда.

      Шу билан бирга, фаоллар ва лоббилар тенденцияда юзага келган ҳар қандай қисқа чўкишни “дунёнинг охири” деб ишонтиришга уринади. Гарчи умумий тенденция ривожланаётгани аниқ кўриниб турган бўлса ҳам, улар бизни таҳликали муболағалар ва башоратлар билан қўрқитади. Масалан, АҚШда зўравон жиноятлар 1990 йилдан бери камайганини кузатиш мумкин. 1990 йилда салкам 14.5 миллионта жиноят қайд этилган бўлса, 2016 йилга келиб бу кўрсаткич салкам 9.5 миллионга тушган. Ҳар сафар даҳшатли ҳолат юз берса (одатда ҳар йили юз берган), янгиликларда эълон қилинган. Шунинг учун аксар одамлар жуда кўп ҳолатларда зўравонлик жинояти кўпайиб кетяпти, деб ишонади.

      Ҳаёт борган сари ёмонлашиб кетяпти, деган хаёлларга берилишимиз табиий. Янгиликларда узлуксиз равишда ҳозирда рўй бераётган нохуш ҳодисалар кўрсатилади. Бу ҳолат бизда шакллантирадиган тушкунлик ҳисси кейинчалик ўтмишни эслай олмаслигимиз