қолгандим. Ўнгланишга ҳаракат қилардим-у, аммо ёпишқоқ суюқликда янада чўкаётган эдим. Орқага чўзилган қўлларим ушлашга бирорта ўт бўлса ҳам топишга уринди, кейин тўсатдан кимдир тўпиқларимдан ушлаб юқорига тортди. Бувим мени ошхона полидаги катта тоғорага солиб, идиш-товоқларни ювиш учун иситилган сув билан авайлаб ювинтирди. Димоғимга совун ҳиди урилди.
Булар менинг илк хотираларим, сал қолса энг охиргиси бўлиши ҳам мумкин эди. Бу хотираларим тўрт яшарлик чоғим бувимнинг уйи ёнидан оқиб ўтадиган канализация зовуридан мени қутқаришгани ҳақидадир. Зовур бир кун аввал ёққан ёмғир сувлари ва завод ишчилари шаҳарчасидан чиққан оқова аралашмаси билан тўла эди. Ундаги нимадир эътиборимни тортган ва зовур ёқасига борганимда оёғим тойиб, бошим билан тушиб кетгандим. Ота-онам яқин атрофда эмасди. Онам касалхонада сил билан курашиб ётар, отам эса кунига ўн соат ишларди.
Ҳафта давомида бобом ва бувим билан яшардим. Шанба кунлари дадам мени велосипедининг орқа ўриндиғига миндириб, йўлда кўнгилни чоғ қилиш учун катта айлана ва саккизсимон қилиб ҳайдар ва шу тахлит касалхонагача етиб олардик. Онам учинчи қаватнинг айвонида турганча йўталаётганини кўрардим. Дадам ичкарига кирсак, биз ҳам касал бўлиб қолишимизни тушунтирарди. Мен пастда туриб, унга қўлимни силкирдим, у ҳам менга жавобан қўл силкирди. У менга гапираётганини кўрардим, аммо овози жуда заифлигидан сўзларини шамол учириб кетарди. Ёдимда қолгани шуки, у доим табассум қилишга ҳаракат қиларди.
“Дунё ёмон томонга ўзгармоқда” деган мега хато тасаввур
Бу бобда салбийлик инстинкти, яъни яхши нарсалардан кўра ёмонларига кўпроқ эътибор беришга мойиллигимиз ҳақида сўз юритамиз. Бу инстинкт иккинчи мега хато тасаввур ортида турган нарса ҳисобланади.
“Дунё ёмон томонга ўзгармоқда”. Бу гапни ҳаммадан ҳам кўпроқ мен эшитсам керак. Дунёда кўп ёмон нарсалар борлиги мутлақ ҳақиқат, албатта.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин уруш қурбонлари сони камайган, аммо Сурия уруши бу тенденцияни ўзгартириб юборди. Террорчилик ҳам яна ўсиб боряпти (бунга тўртинчи бобда яна қайтамиз).
Кўп балиқ овлаш ва денгизлардаги аҳволнинг ёмонлашиши ҳақиқатан хавотирланарли ҳол. Дунё океанларида ўлик ҳудудлар ва йўқолиш хавфи остида турган турлар сони кўпайиб бормоқда.
Музлар эримоқда. Денгиз сатҳи, эҳтимол, кейинги 100 йилликда қарийб бир метрга кўтарилиши мумкин. Ҳеч шубҳа йўқки, буларнинг барига одамлар атмосферага чиқараётган иссиқхона газлари сабаб бўлмоқда. Ҳатто биз газ чиқаришни тўхтатганимизда ҳам мавжудлари ҳали бери тарқамайди.
2007 йили АҚШ кўчмас мулк бозорининг инқирозига (бу ҳеч бир тартибга солувчининг хаёлига ҳам келмаган эди) деярли ҳеч ким тушунмаган абстракт сармоялар хавфсизлиги ҳақида кенг тарқалган хато тасаввурлар сабаб бўлган. Тизим ҳалигача аввалгидек мураккаб ва инқироз яна такрорланиши мумкин. Балки, эртага.
Сайёрамиз молиявий барқарор, тинч ва муҳофаза қилинадиган табиий ресурсларга эга бўлиши битта нарсага бориб тақалади. У ҳам бўлса, негизида дунёни фактларга асосланган ҳолда тушуниш ётувчи халқаро ҳамкорликдир. Шунинг учун дунё ҳақида тўғри билимга эга