Ханс Рослинг

Factfulness


Скачать книгу

мамлакатларни икки гуруҳга ажратишни бас қилишимиз лозим. Чунки энди бундан маъно йўқ. Бу дунёни тўғри англашимизда ёрдам бермайди. Бу бизнес вакилларига янги имкониятларни кашф қилишга ёрдам бермайди. Бу хайрия пулларининг энг камбағал одамларга етиб боришига ҳам ёрдам бермайди.

      Аммо дунёни тўғри идрок қилиш учун уни қандайдир тоифаларга ажратишимиз керак. Ўрнига нимадир таклиф қилмай эски ёрлиқлардан воз кечиб бўлмайди. Хўп, нима қилишимиз керак?

      Эски ёрлиқларнинг кенг тарқалгани сабабларидан бири уларнинг оддийлигидир. Аммо улар нотўғри! Шунинг учун уларнинг ўрнига қўйишга мен дунёни бўлишнинг худди шундай оддий, лекин жўяли ва фойдали усулини таклиф қиламан. Дунёни икки гуруҳга бўлиш ўрнига, мен уни қуйида кўрсатилганидек тўртта даромад даражасига бўламан.

      Ушбу диаграммадаги ҳар бир фигура бир миллиард одам дегани. Еттита фигура эса ҳозирда дунё аҳолиси АҚШ долларидаги кунлик даромадига қараб тўртта даражага қандай тақсимланганини кўрсатади. Кўриб турибсизки, уларнинг кўпи асосий эҳтиёжлари қонадиган ўртадаги иккита даражада яшамоқда.

      Суюниб кетдингизми? Албатта, суюнишингиз керак. Чунки бу тўртта даромад даражаси фактларга асосланган, янгича тафаккурингизнинг энг биринчи ва энг муҳим қисми ҳисобланади. Бу дунё ҳақида тўғрироқ тахмин қилишингизга ёрдам берадиган ва мен сизга ваъда қилган оддий фикрлаш қуролларидан бири. Китобни ўқиш давомида ушбу даражалар терроризмдан тортиб жинсий тарбиягача бўлган барча нарсаларни оддийгина тушунишингизда кўмак беришига гувоҳ бўласиз. Шунинг учун уларнинг ҳар бирида ҳаёт қандай эканини тушунтиришга уриниб кўрмоқчиман.

      Тўртта даромад даражасини компьютер ўйинидаги даражалар деб олинг. Ҳамма биринчи даражадан иккинчига, у ердан яна юқорига кўтарилишни хоҳлайди. Фақат бу жуда ғалати компьютер ўйини, сабаби биринчи босқич энг қийини. Келинг, ўйнаб кўрамиз.

      I ДАРАЖА. Бу даражани кунлик 1 доллар даромад билан бошлайсиз. Бешта болангиз бисотингиздаги ягона елим челакда балчиқ бўлиб ётган чуқурдан сув ташиш учун ялангоёқ бир соат йўл юрадилар. Уйга қайтаётганларида ўтин териб келадилар. Сиз ҳар кунгидек сувда бўтқа пиширасиз. Ҳар куни, ҳар сафар овқат ўрнида шуни еб келасиз. Фақат унумсиз, ер ҳосил бермаган ойларни ҳисобга олмаганда. Ундай пайтлар оч ҳолатда уйқуга кетасиз. Кунлардан бир кун кенжа қизингизни қаттиқ йўтал тута бошлайди. Уй ичида ёқилган оловнинг тутуни унинг ўпкасини зарарлаган. Антибиотик сотиб олай десангиз, қурбингиз етмайди. Орадан бир ой ўтиб, қизингиздан айриласиз. Бу ўтакетган қашшоқлик. Лекин сиз ҳаракат қилишда давом этасиз. Агар омадингиз келиб, ҳосил баракали бўлса, ортганларини сотишингиз ва кунлик даромадингизни 2 долларга чиқаришингиз мумкин. Бу билан сиз кейинги босқичга ўтасиз. Омад! (Бугунги кунда тахминан 1 миллиард одам шундай яшайди.)

      II ДАРАЖА. Уддаладингиз. Кунлик даромадингизни 4 бараварга оширдингиз ва кунига 4 доллар топяпсиз. Бу ҳар бир кун учун қўшимча 3 доллар дегани. Бу пулларни нима қиласиз? Энди ўзингиз