орқали дунёга таъсир кўрсатишга сўнгги бор уринишим. Аввалги жангларимда катта маълумотлар базаси, одамларнинг кўзини очадиган компьютер иловаси, жўшқин маърузалар ва швед қиличи билан қуролланган эдим. Булар етарли бўлмади. Аммо қўлингиздаги китоб етарли бўлишига умид қиламан.
Бу китобда сиз аввал билмаган маълумотлар жамланган: бу маълумот билан даволаш. Бу китоб тушуниш – қалб хотиржамлигининг манбаи эканини ўргатади. Чунки дунё туюлгани каби драматик эмас.
Фактларга асосланиш соғлом овқатланиш ва кундалик бадантарбия каби ҳар кунги ҳаётингизнинг бир қисмига айланиши мумкин ва шундай бўлиши ҳам керак. Ҳаракатни ҳозирдан бошланг, шунда ўта драматик дунёқарашингизни фактларга асосланган дунёқараш билан алмаштира оласиз. Дунёда бўлаётган ҳодисаларни ёд олмай туриб ҳам тўғри тушуна бошлайсиз. Оқилона қарорлар чиқарасиз, ҳақиқий хавф ва имкониятлардан огоҳ бўласиз, муҳими хато фикрлар оқибатидаги доимий стресслардан қутуласиз.
Сизга ўта драматик ҳикояларни илғаб олишни ўргатаман ва драматик инстинктингизни назорат қилишга ёрдам берадиган фикрлаш қуроллари билан таъминлайман. Ўшанда сиз нотўғри тушунчаларингизни ислоҳ қиласиз, фактларга асосланган дунёқарашни ривожлантиришга ва ҳар сафар шимпанзелардан яхшироқ натижа кўрсатишга эришасиз.
Циркка қайтамиз
Баъзан иложсиздек кўринган нарсанинг иложи борлигини амалиётда кўрсатиш учун маърузаларим сўнгида қилич ютаман. Бундай цирк томошасини уюштиришдан аввал, албатта, уларнинг дунё ҳақида фактларга асосланган билимини синаб кўраман. Дунё улар ўйлаганидан буткул фарқ қилишини кўрсатаман. Улар ҳеч қачон содир бўлмайди, деб ишонган кўпгина ўзгаришлар аллақачон содир бўлганини исботлайман. Улар иложсиз деб ишонган ва кундалик янгиликларда кузатадиганларидан тамомила фарқли имкониятларга қизиқиш уйғотиш учун анча тер тўкаман.
Қилич ютишимдан кўзланган мақсадим эса аудиториям ўз интуициялари қанчалар янглиш бўлиши мумкинлигини англашларини хоҳлайман. Мен кўрсатган нарсалар – қилич ютиш ва унгача дунё ҳақида берган фактларим – уларнинг миясига ўрнашган фикрларни ҳар қанча инкор қилмасин, қанчалик иложсиз туюлмасин, барибир ҳақиқат эканини англашларини истайман.
Яна мен одамлар дунё ҳақидаги тасаввурлари хато эканини англаганларида уялишларини эмас, балки ёш боладек ҳайрат, илҳомланиш ва мен циркни эслаганимда пайдо бўладиган, ҳозир ҳам ҳар сафар адашганимни билиб қолганимда “қойил, шундай ҳам бўлиши мумкинми?” деган ҳолатимдаги каби қизиқиш ҳисларини туйишларини хоҳлайман.
Бу китоб дунё ва у аслида қандай экани ҳақидадир. Бу китоб, шунингдек, сиз ҳақингизда. Нега сиз (ва мен таниган барча одамлар) дунёни аслича кўрмаслигингиз ҳақида. Унинг саҳифаларида бу борада энди нима қила олишингиз ҳамда цирк чодиридан ҳақиқий ҳаётга қайтиб чиқар экансиз, бу сизга ўзингизни хотиржамроқ ва некбинроқ ҳис қилишингизда ёрдам бериши ҳақида сўз боради.
Шунинг учун агар қобиғингиз