мажбуран олиб чиқаётган қўшинларини “тинчлик сақловчи қўшин” сифатида киритиб қўймоқчи. Агар уларнинг қўшини кириб олса, уларни кейин ҳеч қандай йўл билан чиқариб бўлмайди, бунинг оқибати эса юртимиз учун оғир бўлади.
Ҳусанохун аканинг таклифлари шу кун ҳамма томонидан маъқулланди, қолаверса бу таклифлар мамлакат раҳбариятининг бу борадаги сиёсатига ҳам мос бўлиб кўринди. Мажлисдан кейин тунда, биз ўз вилоятларимизга юқоридаги сиёсатни амалга ошириш учун вакил сифатида учиб кетдик. Олдимизга қўйилган вазифа Ўзбекистон ҳудудида яшаётган қирғиз миллатига мансуб фуқароларимизни турли доғули гуруҳларнинг ҳужумидан ҳимоя қилишни ташкиллаштириш, чегарага яқин аҳоли ўртасида миллатчилик, қирғизларга қарши ҳаракатга чорловчиларнинг найрангига учмасликни тарғиб этиш эди. Яратганга шукурлар бўлсинким, ўшанда халқимиз юзага келган мураккаб вазиятдан чуқур асоратларсиз чиқа олди. Тўғри, кейинчалик ўшлик ўзбекларнинг, республикамиз қўшин киритиб, уларни ҳимоя қилмаганини турлича талқин этганликлари ҳақида гаплар келди. Начора, вазият шундай эди, ҳар қандай бошқа қарор бутун Марказий Осиёни уруш гирдобига тортиб кетиши мумкин эди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.