қуруқ”.
Орадан ўн йил ўтиб мақталган зот боқий дунёга риҳлат қилғач, шуларнинг ўзи унинг хотирасига балчиқ чапладилар. Битта амал курсиси ёки медал ёки орден ёки унвон илинжида бунчалар паст кетиш қалам аҳли учун дуруст эмас деб биламан. Марҳум ортидан тош отмоқлик эса фосиқнинг иши.
Мен Матёқуб Қўшжоновнинг мақолаларини, айниқса Абдулла Қо-дирий ижодига бағишланган асарларини ўқиган эдим. Муҳтарам олимни адабиёт билимдони деб таниганман ва ҳозир ҳам шу фикримда қатъийман. Матёқуб акада бошқа адабиётшуносларда кам учрайдиган фазилат – асарни таҳлил қилиш, ёзувчининг қалбидаги дардни англай олиш қобилияти мавжуд эди. Аммо ўшанда “Абдулла Қодирий маҳоратини кўра билган олим, наҳотки, у адибнинг қобилиятига холис баҳо бера билмади?”деб ажабландим. Мақтовлар топшириқ асосида бўлганми ёки бу лаганбардорликдан бирон мақсад бормиди, билмайман. Лекин орадан кўп ўтмай, олим акамиз Пушкин номи билан аталувчи Тил ва адабиёт илмий текшириш институтининг директори бўлдилар. Академиянинг вице-президенти мартабаси ҳам насиб этди. Лекин бу шараф тожи алдамчи эди, Шароф Рашидов вафот этгач, Матёқуб акани ёқтирмайдиган гуруҳлар у кишини мансабдан ағдариш учун “лашкар” тортдилар. Матёқуб аканинг ҳам лашкарлари бор эди. Лекин тўқнашувда улар кучсизлик қилдилар, чунки улар суянадиган девор қулаган эди.
Матёқуб аканинг эҳтиёткорликларини, ҳатто турли ҳамлалар бўлишидан қўрқишларини сезгандай бўлардим. “Шарқ юлдузи”да бир мақолалари чиққач, каминага қўнғироқ қилиб, қалам ҳақи қанча ёзилганини сўрадилар. “Пулга шунчалар ўчмилар”, деб ажабландим, сабабини эса кейинроқ тушундим. Гап партия аъзолиги бадалини тўғри тўлашда экан. Агар мен мақолага 100 сўм ёзсам, ҳисобчилар ундан даромад солиғи, поч-та хизмати ҳақини айириб оладилар. Муаллиф қўлига 70 сўм атрофларида етиб боради. Аъзолик бадали эса ўша 100 сўм ҳисобидан тўланиши шарт экан. Шароф Рашидов вафотидан сўнг унга яқинларни четга суриш билан шуғулланган янги раҳбарият айнан шу нозик томонни ишга солибди. Бир қанча катта-кичик амалдорлар Рашидовнинг гумаштаси бўлгани учун эмас, аъзолик бадалини нотўғри тўлагани учун ишдан олиниб, қатъий хайфсан билан ҳам “тақдирланишган” эди.
Раҳбар адибни тўйиб мақтаб олишгач, маърузачи йиғилганларнинг саволларига жавоб бера бошлади. Кимдир биринчи марта нашр этилган фантастик китоб ҳақидаги фикрини сўраган экан, муҳтарам маърузачи “боллар чет эл киноларини кўриб ёзган китоб”, деб гапни қисқа қилдилар. Олимлар масъулияти тўғрисидаги фикрларимни аввалроқ баён қилганим сабабли бу ҳақда бошқа сўз айтмайман. Ҳарҳолда 26–27 ёшдаги китоб муаллифларини “болалар” деб аташлари менга менсимаслик бўлиб туюлди. Агар олим акамизнинг кўзлари билан қарасак, “Ўткан кунлар”ни ҳам 22–23 ёшли “бола” ёзган бўлиб чиқади. Майли, бу майда масала. Лекин “чет киноларини кўриб ёзган” дейилгач, бу танқидий фикр исботланиши лозим эди. Исбот қилинмаса, бу қуруқ гапни туҳмат, десак ҳам бўлади. Энг яхшиси, муҳтарам олимимиз “зарур ишлар билан банд бўлиб ёшларнинг китобини ўқишга