– яхшиям ўзбекча ёзмайди.
– Жудаям ерга уриб юборманг, Тошкентда яшайдиган рус шоирларингизнинг шеърлари буникидан баланд эмас.
– Ҳаммаси бозордан қочган. Яхши ёза олганида Москвада керилиб яшаб юрарди.
Шундай деб столим устидаги Усмон Носирнинг китобига ва дафтарчамга кўзи тушди. Дафтарчани варақлаган бўлди.
– Китобни қаердан олдингиз?
– Абдужалил ошнам юборди.
– Шеърга қизиқишингизни билмаган эканман.
– Шеърга ким қизиқмайди? Афсуски, ёза олмайман, аммо яхшиларини қадрлайман.
– Бу ҳам яхши фазилат. Шеърни тўғри тушуниб, қадрлайдиганлар шоирлар орасида ҳам кам топилади.
Асқар шундай деб дафтарчанинг дуч келган саҳифасини очди-да, менга кулимсираб қараб қўйди:
– Шаҳардаги маликаи дилором ишқида ёниб, соғинч кемасида сузиб юрганингизда сурурли хаёлларингизни тўзитиб юборибман-да.
Севги! Сенинг ширин тилингдан
Ким ўпмаган, ким тишламаган?
Дардинг ёйдай тилиб кўксидан,
Ким қалбидан қонлар тўкмаган?
Асқар шеърни роҳатланиб, кўзларини сузганича ўқиди. Тўртинчи тўртликдан кейин тўхтаб, менга “давом эттира оласизми?” дегандек қаради. Мен шу ишорани кутиб тургандек, давом этдим:
Балки, Ҳамлет ойдин тунларда
Офелияни эркалатарди.
Балки, узун сочини силаб
Азонгача эртак айтарди.
Агар хиёнатни билмаса,
Эзмаса фожиа юрагин!
Йўқ, йўқ, шоир! Гар шундай бўлса,
Шекспирнинг йўқдир кераги!
Энди мен Асқарга қарадим. Назаримда мен шеърни ўқиётганимда у ҳам ичида такрорлаётган эди. Шу сабабли тўхтовсиз улади:
Дездемона, гуноҳсиз дилбар,
Жигар қонларингни ичган ким?
Биламан, Отелло, биламан,
Отелло ҳақлими?.. Шоир жим!..
Асқарнинг қисқа сукутидан фойдаланиб, шеърнинг давомини мен илиб кетдим:
Жим!.. Уфқда ботар қуёшни
Шарт кесилган бошга ўхшатдим.
Парча-парча куйган шафақлар
Тирқираган қонни эслатди!
Энди улоқ Асқарга ўтди. Биз гўё шеър ёдламасдик, балки ўзаро шеърий баҳс юрита бошлаган эдик. Бу сатрларга келиб, Асқар анча жиддийлашди, руҳида пўртана кўтарилганини сезиш қийин эмасди:
Қандай қўрқинч! Қандай қабоҳат!
Мумкин эмас ҳеч қийналмасдан!
Ақлидан озганми муҳаббат?
Мумкин эмас, қарши турмасдан!
Асқар дафтарчани ёпиб, стол устига авайлабгина қўйди. Бошини эгди. Мен буни сезмагандай шеърни у бошлаган оҳангда давом этдим:
Мумкин эмас, эй, олийжаноб,
Неча юракни айлаб хароб,
Шоҳона тож кийган муҳаббат,
Мумкин эмас! Қандай қабоҳат…
Асқар бошини кўтармаган ҳолда, паст овозда улаб кетди:
Ки одамнинг ўзигинамас,
Ҳиссини ҳам хароб қилса давр!
Қийналаман!.. Юрагимда ҳовур…
Бу – қаршилик! Ён! Гина эмас.
Бу – қаршилик! Кўринг тарихни.
Мен гўё Асқарнинг фикрини маъқуллаётгандай давом этдим:
Парвонадек