Тохир Хабилов

Ҳаёт қайиғи (2 китоб)


Скачать книгу

бўлибди? Шошилма, қанақалигини тушунтириб бераман. Ўйинчиларнинг бошига дўппи кийғозиб, белига белбоғ боғлаганинг бирлан “ўзбекча футбол” бўлиб қолмайдур. Ҳозирги тўптепарларингнинг белида белбоғ турмайтурғон бўп қоғон. Мен бу ўйиннинг қанақа бўларини ипидан игнасигача ўйлаб, топдим. Ҳозир тренир деган хўжайинлари “Жума куни ўйин, соат ўн бирда стадионда бўлларинг”, деса ҳаммаси ўн иккига қолмай етиб келадими? Янгича футболда бунақаси бўлмайди. Шунинг учун бунақасини “ғалатфутбол” деб атасак-да ярашур. Тренир ўйиндан икки кун олдин тўптепар бачаларига тилпон қилиб чиқадур. Масалан, бунақа дейдур:

      – Аковси бўйидан, футбол фитрасияси мандан бемаслаҳат бир иш қилиб қўйибдур. “Тўртешар” қўмондаси бирлан ўйин жума куни бўлар эрмиш. Вахтингиз бўлармикин?

      Янгича футболчи пешонасини тириштириб, кейин бош чайқайдур:

      – Жума куними? Йўқ, братан, пайшанбанинг эртасига тўп тепишга ҳолим бўлмайди.

      Гапи тўғри-да! Қайси эркак пайшанбанинг эртасига ҳакиллаб югуради? Эркак ҳам одам, дам олишга ҳақи бор. Тренир ақлли одам-да, бачаларининг аҳволини билиб, фитрасияга илтимос қилиб, ўйинни шанба кунига кўчиради. Яна тилпон қилади. Гал дарвозабонга келганда яна ишкал чиқади. “Куёв чақирди”га бормаса бўлмас экан. Якшанбада ҳимоячининг тоғаси хатна тўй қилаётган эркон, душанбада ярим ҳимоячининг хотини туғиб қолиши эҳтимоли бор эркон. Сешанбада чап қанот ҳужумчининг қайнонаси “гап” бераркан. Чоршанбада ўнг қанот ҳужумчининг холаси учинчи эридин ажрашиб, тўртинчисига никоҳланаркан. Ўйин пайшанбага белгиланганини эшитиб, марказий ҳужумчининг чапақай жаҳли чиқиб кетди. “Акахон тўқсон минут итдай югуриб, чарчаб уйга бораманми? Хотинимнинг кўзига қандай қарайман?” Шунақа қилиб, ўйин ўн кундан кейинга белгиланади.

      Ҳой, Абдумалик аканинг ўғли, гапимни эшитяпсанми, намунча анқаясан?! Ана энди тасаввур қил: бир томонда “Тўртешар”нинг қорин қўйғон азамат йигитлари. Иккинчи томонда ўзимизнинг “Юмалабтепар” қўмондаси. Ҳакамбойвачча уларнинг жўрабошиларини чақириб “Агар рухсат берсангиз, ҳуштакни чалсам-у ўйинни бошлаб юбора қолсак”, деб илтимос қилади. “Воҳ! дейди “Юмалабтепар”нинг жўрабошиси. Бетоқат хотинга ўхшаб намунча шошасан? Бир йилдан бери бу оғайним билан энди учрашиб турибмиз. Ўйиндан кейинги ош-пошнинг маслаҳатини қилиб олайлик”. Ҳакам сал таранглиқ қилади-ю паловхонтўрадан ўзига ҳам насиба тегишини билгач, сал нари кетади. Жўрабошилар бир чекимдан нос отиб олишгач, “Пачоқтўп” чойхонасида ошхўрлик қилиб олишга келишиб олишади. “Юмалабтепар” ўйинда ютқизиб беришга, “Тўртешар” эса ошнинг харажатини кўтаришга келишадилар. Ҳомийлар томонидин “Юмалабтепар”нинг ҳар бир ўйинчисига майдақавиқ чопон, иккита ароқ, иккита коньяк, йигирмата “Кока-кола”, икки кило сон гўшти, уч кило биқин гўшти, бир килодан жигар тайёрлаб қўйилгани эслатилгач, 4 : 1 ҳисобида тўхталишди. “Юмалабтепар” бачаларининг кайфиятлари сал пачоқроқ бўлиб тургани учун улар уришлари