ҳакам акамиздан илтимос қиламиз, ўн минут қўшиб берадилар”,– дейди буниси.
“Эсинг жойидами? Вақтни чўзсанг, у ёқда ош ланж бўлиб кетади. Икки минутда иккитани урайлиг-у аканг ҳуштагини чалиб, ўйинни тугатаверсин”, – дейди униси.
Шунга келишадилар-да, буниси дарвозабонига телпон қилади:
“Вей, ҳеббим, тухум босмай, тур ўрнингдан, яна иккита ўтказиб юборишинг керак. Анқайма!”
Жўрабоши ҳакамга ҳам телпон қилиб қўйғонида, ҳакам ҳуштак чалиб, дарвозабонни огоҳлантирмоқчи бўладир. Локигин, оғзидаги нос ҳуштак тешигини беркитиб қўйиб, қўли билан ишора қилиб қўя қоладир.
“Ғалатфутбол” ўйинидин сўнг қандай воқеалар содир бўлғонин сен сўрама, мен айтмайин. Сен бир нарсани билиб олсанг етарли: “Ғалатфутбол” мавсумида “Юмалабтепар” қўмондаси ҳозирги қўмондаларға ўхшаб овора бўлуб, дайдуб, ҳасратлар чекуб, ўттиз ўйун ўйнамайдурлар. Уларға уч ёинким тўрт ўйун кифоя эрур.
Сен бу айтганларимни қоғозга тушуруб, “Жўрж тоғамнинг гапларидур”, деб газнитга элтма. Буни қўлланма қилиб ёзасан. Футбол фетрасиясидаги амалдорлар маним бу кашфиётимни эшитиб, йиғлаб юбордилар. “Бизарнинг ҳам кўкрагимизга офтоб тегатурғон кун келаркан-ку!” деб шодланмишлар. Сен қўлланмани ёз, мен тасдиқлаб бераман. Тушундингму?”
Чойхона “чемпионлари”
Ғирромлик фақат футболда эмас, бошқа соҳаларда ҳам учрашини айтиб эдим. Мисол тариқасида шахмат кўригини эслайман. Шу баҳонада Ўзбекистонда шахмат ривожи учун жон куйдирган фидойи инсон Мамажон Муҳиддиновни ёдга оламан. Шахматнинг бугунги муҳташам саройига Мамажон ака ўша йиллари пойдевор қўйганлар, дейишимда муболаға йўқ. Шахмат тарихидан номзодлик диссертацияси ҳимоя қилган Мамажон ака аввал айтганимдай, Ўзбекистондаги ягона “СССР спорт устаси” эдилар. Деярли барча газета-журналларни шахматга доир мақолалар ва жаҳон биринчилигидаги энг яхши ўйинларнинг шарҳлари билан таъминлардилар. “Ленин учқуни”да ҳар йили “Янги йил шахмат конкурси” ўтқазишда бош бўлардилар. Болаларга мос масалаларни, саволларни тайёрлаб берардилар. Бир неча юз жавобни синчиклаб ўқиб чиқиб, ғолибни аниқлардилар. Таҳририят ғолибларга қимматбаҳо совғалар берарди. Мен мактабда ўқиб юрганимда шахмат ўйнашни ўрганган эдим. Мамажон аканинг таъсирларида жиддийроқ шуғуллана бошладим. Газетага шахмат масалаларини тайёрлаш жараёнида у кишидан кўп нарсаларни ўргандим. Бунга қаноат қилмай, Москвада нашр этиладиган “64” деган ҳафталик газетани мунтазам сотиб олардим. Ундаги жаҳон чемпионлари ўйинларининг таҳлилини эринмай ўрганардим. Буюк шахматчи бўладиган қобилиятим йўқ эди, лекин унча-бунча шахматчига бас кела олардим. Ёзувчилар уюшмасининг бир хонасида доимий равишда кимлардир шахмат ўйнаб ўтиришарди. Айримларнинг “иш куни” фақат шу ўйин билан ўтарди. Кунларнинг бирида журнал таҳририятига берган ҳикоям тақдири билан қизиқиб келсам, “шахматдаги зўр”лардан бири ёлғиз зерикиб ўтирган эканлар. Менинг мақсадимни эшитмай туриб, у акамиз “шахматга