яшардилар. Узумзорлари бор эди. Чиройли сўриларга терилган токлардаги узумлар марварид шодаларидай бўлиб, кўзни қувонтирарди. Акаларим, опаларим ўзлари журъат этмай, узум ўғирлашга мени зўрлашди. Мен эсам ўғирликни боплай олганимдан ўзимни қаҳрамон ҳис қилдим. Иккинчи марта тушганимда ўғирлик ошкор бўлди, лекин Сўфи ота қаттиқ гапирмадилар “Ҳой, ҳой!” дейиш билан чекландилар. Оиланинг рўзғори шу узумларни сотишдан тушадиган пулга боғлиқ бўлгани учун келинлари қаттиқ қарғаб қолдилар. “Узум ўғирлайдиган қўлинг акашак бўлсин!” деган қарғишларини эшитдим. Қўшни келинойи бошқа қарғишни билмагани учун балки шундай дегандир. “Акашак” нималигини билмасдим, балки “қўлинг оғрисин”, демоқчи бўлгандир. Қарғиш астойдил бўлмагани, юракдан чиқмагани, шунчаки пўписа учун айтилгани учунми қўлим сира оғримади. Лекин ўша куниёқ қаҳрамонлигимдан хабар топган аяжоним аввал шапалоқ билан сийладилар. Кейин насиҳат қилдилар.
Ўзбекистонимизнинг шаҳар-қишлоқларидаги кўчаларга ҳам мевали дарахтлар экилган. Арча каби манзарали дарахт экиш энди расм бўляпти. Кўчага тўкилган ёки пастак шохлардаги меваларни олиб ейишни ҳеч ким ҳаром демайди. Ҳолбуки, эгасининг рухсатисиз бир дона олчани олиб оғизга солиш ҳам таъқиқланган. Шу талаб болаликдан сингдирилса, мен каби “қаҳрамонлар” бировнинг узумзорига тушмаган бўларди. Ўшанда Карим сўфи отадан икки бош узум сўраганимда ўзлари яхши пишганидан тўрт-беш бошини узиб берган бўлардилар.
Ариқдаги сувда оқиб келган олмадан бир тишлаб, сўнг ризолик сўраган йигитнинг тарихини уламоларимизнинг мароқли суҳбатларида кўп эшитганмиз. Томоғимиздан ўтгувчи луқманинг ҳалол бўлмоғи лозимлиги ҳақида ояти карималар, ҳадиси шарифлардан ташқари яна кўплаб ибратли ривоятлар мавжудким, буларни ҳам озми-кўпми эшитганмиз. Аммо, афсуским, айрим ҳолларда эшитиш билан кифояланиб қоламиз. Амал қилишга рағбат бўлмайди. Ўзимиз амал қилмаганимиздан кейин болаларимизга бу борада тарбия бера оламизми?
Камина “Одамийлик мулки” деб аталмиш ахлоқ китобини ёзишга тайёргарлик кўриб юрган дамларда кутилмаган бир хайрли воқеа содир бўлдиким, ўқиганларга фойдаси тегар, деган мақсадда болалик йилларимдан бугунга кўчиб, баён этмоққа жазм этдим.
Ўша куни бомдод намозидан кейинги мутолаада мана бу ривоятни ўқидим:
Ҳазрати Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) суюкли саҳобаларидан бўлмиш Абу Дардо (р.а.) барча намозларини Масжиди набавияда, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ортларида туриб ўқишга ҳаракат қилардилар. Шунинг учун масжидга эрта келиб, кеч қайтардилар. Расули акрамнинг (с.а.в.) намоздан кейинги суҳбатларини диққат билан тинглардилар. Бироқ хурмо териш мавсуми бошланганида Абу Дардо аввалгидан намозга кечроқ келиб, эртароқ кетадиган бўлдилар. Бу ҳол Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) диққатларини тортди. Абу Дардони ёнларига чақириб, сўрадилар:
– Сенинг масжидга келиб-кетишингда бир ўзгариш кўряпман, нима бўлди?
Абу Дардо шундай жавоб қилдилар:
– Шу