Тохир Хабилов

Ҳаёт қайиғи (1 китоб)


Скачать книгу

ҳақидаги ривоятлардан сўзлаб бердим, унинг ота-оналари ҳақига дуо қилдим. Йигит уйига таклиф этди. Бордим, дадалари билан танишдим.

      Энди муддаога ўтсам, демоқчиманки, ҳамма ҳам кўчадаги меваларни узиб еб кетавермайди. Орамизда ҳалол-ҳаромни фарқига борадиганлар кўпким, бунинг учун ҳам Аллоҳга шукрлар қиламиз. Фақат шукрлар қилиб қолмай, шундай ҳалол йигитлардан аввало ўзимиз ўрнак олишимиз, фарзандларимизни, қариндошларимизни, қўшниларимизни ҳам шу йигит каби тарбия топишига ҳиссамизни қўшишимиз керак. Ҳалол луқма фақат ўзимизга фойда эмас, балки жамиятимизнинг поклигига ҳам хизмат қилади. Шуни унутмасак бас.

* * *

      Уйимизнинг бир томонида маҳалланинг эски масжиди бор эди. Масжид бор, Сўфи ота ҳам бор, лекин азон айтилмасди, намоз ўқилмасди. Эллик бешинчи йилда масжид бузилиб, ўрнига уй қурилди.

      Биз кўчиб келган жой боғ эди. Ўктабрь тўнтаришидан аввал кўнчи бойники бўлган экан. Ер ислоҳотидан сўнг деҳқонларга бўлиб берилган. Бойнинг уйи, шийпони эса аввал етимхонага, кейин мактабга айлантирилган. Еттинчи синфга қадар шу мактабда ўқидим. Йигирманчи йилларда деҳқонларга бўлиб берилган ер урушдан кейин қайта тақсимланиб, тўрт-олти сўтихдан қилиб шаҳарлик хизматчиларга улашилган. Устамонлар йўл топиб, бир эмас, икки, ҳатто уч ҳовлидан олишган (буни “участка”, дейишарди, вилоятларда ҳозир “чек” дейишади). Биттасини сотиб, пулига уй қуриб олишган. Дадажоним у пайтда ҳарбий комиссариатда ишлаганлар, иккита ҳовли олиш имкониятлари бўла туриб, биттасига қаноат қилганлари учун аяжонимдан кўп дакки эшитардилар. Сўфи ота ҳам иккитани “эплаштирган” эканлар, узумзор томонни сотдилар. Ўша йили токлар чопиб ташланиб, каминанинг “ўғрилик” фаолияти бутунлай якун топди. Ўнг томонимиздаги ҳовли ҳам сотилди. Аллоҳ раҳмат қилсин, икки ҳовлини сотиб олган ака-укалар яхши одам эдилар. Уларнинг исмларига “бойвачча” сифатини қўшиб айтиш расм бўлган эди. Тез фурсатда данғиллама иморат солдилар. Агар бугунги бойлар билан солиштирилса, у бойваччалар “ўрта ҳол” даражада бўлишлари мумкин. Агар тузум йўл берса, улар ҳам миллионер даражасига етишлари мумкин эди. Чунки уларда ҳозир “тадбиркор” дейилаётган қобилият анча юқори бўлган. Лекин озгина бойлик тўплаб, қўрқиб яшардилар. Айниқса Хрушчев даврида, 1962-64 йилларда улар анча беҳаловат бўлдилар. Меҳнатсиз даромад топган, деб кўпларини қамадилар, уйларини мусодара қилдилар. Ўша йиллари бизнинг уйимиз оҳори тўкилмаган гиламларга, ялтироқ жавонларга ва турли биллур, чинни идиш-товоқларга тўлиб кетган эди. “Сизларни текширишмайди”, деб бойликларини олиб чиқиб қўйишарди. Шу даражада бўлди-ки, жавонларнинг оғирлигидан уй поли чўкиб кетди.

      Бир куни ярим тунда кўча эшигимиз қаттиқ тақиллади. Келган киши бетоқатроқ эканми, дадажоним чиққунларича қайта-қайта тақиллатди. Ўшлик қариндошларимиз “Ўнинчи июлда сизларникига кетяпмиз”, деб телеграмма юборишган экан. Қариндошларнинг келишлари биз учун янгилик эмас. Уй тор бўлгани билан кўнгил кенг эди. Ҳатто мактабдаги синф хонасида турганимизда ҳам меҳмондан