ТОИР МАҲМУД

ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд


Скачать книгу

билан яшаган инсон миллатнинг бойлиги, иймон-эътиқодда мустаҳкам, маънан етук инсон тимсолидир. Шу ўринда айтиш лозимки, маънавий мерос – маънавий тараққиёт маҳсули. Инсон ақл-заковати билан яралган тафаккур ёғдуси. Буюк аждодларимизнинг тафаккур ёғдуси бугун бутун оламга ва одамлар қалбига ўз нурини таратмоқда. Дилларни дилларга, элларни элларга маънавият риштаси ила боғлаяпти. Ҳушёрликка, бирдамликка чорлаяпти.

      “Жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя Конституциямизнинг туб моҳиятида янада кенгроқ акс этмоғи керак. Давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида “Мамлакатимизнинг кейинги даврга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида албатта маънавий-маърифий ислоҳотларга алоҳида бўлим ажратилиши даркор, деб ҳисоблайман. Ўзбекистоннинг 2022-2032 йилларга мўлжалланган маънавий тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқиши ва уни давлат сиёсатининг таркибий қисмига айлантиришни талаб қилмоқда”, дея бежиз айтмаган.

      Шунинг учун ҳам бу йўналишда миллий урф-одат ва қадриятларимизни тиклаш, хусусан, буюк боболаримиз ва мутафаккирларимизнинг бой меросини теран ўрганиш, уларнинг қадамжоларини обод қилиш, тарихий обидаларини асраш, уларни келгуси авлодларга замонавий таъсирчан усулларда етказиш каби хайрли ишларни янада кенгроқ миқёсда амалга ошириш лозим. Буюк олимларимиз, ёзувчи ва шоирларимиз ҳаёти ҳамда илмий ва адабий меросларини ўрганишга, ўргатишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

      Шуни унутмаслик жоизки, маънавий меросларимиз ёшлар таълим-тарбияси ёки миллат сифатидаги салоҳиятимизни эмас, балки халқимиз хавфсизлигини, тинчлигини мустаҳкамлаш ва одамларнинг ўзаро ҳурмат, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, муроса ҳамда ўзаро англашув каби омиллар шаклланишига ҳам хизмат қилади.

      Янгиланаётган Конституциямизда миллий урф-одатларимиз ва бой маънавий меросимизни сақлаш борасида модда борлигини инкор этмаган ҳолда, бир таклиф киритмоқчиман.

      Зеро, маънавий мерослар типига буюк ёзувчи ва шоирларимизнинг дастлабки машқларидан то камолот касб этгунига қадар бўлган фаолиятига машъал тутган матбуот, яъни газета ва журналларни ҳамда бадиий ва илмий китобларни ҳам киритиш мумкин. Уларнинг ўрнини бутунлай электрон шакллар эгаллашига, келгуси авлод китоб ва матбуотни фақат тарихий кўрсатувлар ҳамда музейларда кўришдек аянчли ҳолатга тушиб қолишдан сақланиш лозим.

      Бунинг учун янги Конституциямизга айнан матбуот ва китобларнинг тақдири, эртанги ва ундан кейинги кунлари билан боғлиқ муҳим ва аниқ модда киритиш жоиз.

      Шу ўринда яна Президентимизнинг Ёшлар кунига бағишланган тантанали анжумандаги фикрлари ёдимга тушади. Уларнинг қанчалар узоқни кўзлаб айтилган даъват эканини эътироф қилмасак, адолатдан бўлмас: “Ёшларнинг таълим олишига эътибор қаратиш билан бирга китобхонликни янада кучайтиришимиз зарур. Шу мақсадда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳар бир кўча кесимида китобхонлик танлови, “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларни йўлга қўяди. Бундай танловлар ҳар ҳафтада – маҳалла