Коллектив авторов

Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси


Скачать книгу

унсиз йиғларди. Нуридийда селлари сира тўхтай демасди. Волиданинг жигарбандидан ажралгиси йўқ эди ё, ҳу!

      – Бекам! Бекам, дейман, шошмасак бўлмас ахир!

      ****

      Чорак соат ўтар-ўтмас ридога ўралган майит ичкарига киритилди.

      Хонсултоннинг овози бутун оламни тутиб кетди.

      Эртаси куни миш-миш тарқалди. “Хонсултоннинг боласини илон чаққанмуш, бояқиш бола тил тортмай ўлипдур!”

      Иттифоқо, Сайфиддин исмига ўранган майит Жўжига етказилди.

      Орадан уч кун ўтгач, улуғ хон Чингиз амр этди:

      – Хоразмшоҳлар хонадони қатл этилсин. Кимсага шафқат лойиқ кўрилмасин!

      Амрга кўра, банди шаҳзодалар қатл этилди. Шу тариқа Муҳаммад Хоразмшоҳ асилли Ануштегинийлар сулоласига тенгсиз футур етказилди. Хоразмшоҳнинг онаси Туркон Хотун Чингизга жория сифатида тортиқ этилди. Султоннинг хотинлари эса Чингизий шаҳзодаларга тақсим этилди. Хоразмшоҳнинг ёлғиз қизи Хонсултон Жўжи маҳрига топширилди.

      ****

      Асад исми билан муваққат яширилган Сайфиддин, Ҳадичанинг оғаси паноҳига берилдики, “наққош” лақабли Ҳамза ғоят эътиқодли, ҳам қўли гул Гурганжлик бир ҳунарманд эди. У бўғажили туркманлардан бўлиб, Чингизхон Мовароуннаҳрни забт этгач, бир тўда ҳунармандлар қатори Мўғулистонга олиб кетилганди. Синглиси Ҳадича эса Хонсултоннинг тоабад содиқ хизматкори эди.

      Ҳамза шаҳарма-шаҳар беркиниб, кўп сарсон бўлди. У Сайфиддинни паноҳида муҳофаза қилар экан, атрофда изғиган хуфялар таҳликаси кун келиб, уни ошкор этишини билгани учун бу юртдан чиқиб кетиш чорасини излай бошлади.

      Субҳ тун зулматини ёриб чиқар маҳал салот ўқиш онлари яқинлашаётганини англаган Ҳамза дафъатан уйғониб, даричадан ташқарига мўралади. Ёруғлик шуъласи тобора кўк равоқига кўтарилаётгандек эди. Субҳи козиб, уни фажри козиб ҳам дейишади; бу ўз исми билан чиндан ёлғончи тонг бўлиб, бу пайтда ёруғлик қуйидан юқори томон кўтарила бошлайди. Ҳамза субҳи козиб – ёлғончи тонгга алданиб қолмаслик учун вақтни кутмоқни афзал билди.

      Энди ёруғлик кўндалангига тарқала бошлади. Айни мана шу фурсатни – ёруғлик ёнлаб ёйилаётган онларни субҳи содиқ – фажри содиқ, янаям аниқроғи “рост тонг” дейишади. Бу асл фаслдир – бу вақт салот ўқиш фаслидир. Бу фаслнинг исми Бомдоддир.

      Бомдодни ўқиб бўлгач, Ҳамза ҳужрани бир қур айланиб чиқди, сўнг хонтахта устида милт-милт ёнаётган шам ёнига келди. Дарича оралаб тонгги сабо ичкарига кирган маҳал, Ҳамза енгил тортди. У ухлаб ётган Асадга назар солиб, “Cен ўз нафаси ичига бўғилиб ўладиғон заволли эмассен. Шукрки, Чингизнинг жон олғувчи қиличидан омон чиқдинг. Аслинда сен, бешафқат ўлимдин қочиб қутулдинг. Ҳали омон-омон замон келадур ва сен улғайгайсан! Шуннин сўнра асл жавонмард йигитга дўнгайсан”, деди.

      Уйқу ичра ғаму ташвишларни тамом унутган Асад эса ҳобгоҳда бир маромда тин олиб, ҳамон ухлар эди.

      Бомдоддан сўнг Ҳамзани уйқу тутмади. Усти юпун эмасми, жунжикди. Кийимлари орасидан жомасини олар маҳал, қай бир тугун пастга сирғалиб тушди. Жомани елкасига илиб, тугунни очди ва шу маҳал шам ёғдусида олтин тангалар ярқираб кетди. Бу олтин тангалару ёмбилар