РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб


Скачать книгу

чўчимайсенми?

      – Илонданми?

      – Ҳа.

      – Йўқ, отажон, Афшонадаги ўтлоқда илонлар жуда кўп. Мен уларни бўйинларидан тутиб, кейин қўйиб юборар эдим.

      Отаси Ҳусайнга ажабланиб қаради. “Бошқа болаларга ўхшамайди, – дея ўйлади. – Баъзан уни таниёлмай қоламан. Қисқа фурсатда шунча ўзгариш?”

      – Нечун ундай қилдинг?! – деди хавотирланиб. – Морнинг заҳри ўткир. Чақиб олмоғи мумкин эди.

      – Илон беозор жонивор. Мен уларни дарҳол қўйиб юборар эдим. Ҳар сафар ўрмалаб, алафлар орасига кириб кетганлар… Илон заҳаридан табиблар дору тайёрлайдилар.

      – Буни қайдан билдинг?

      – Устозим Абдулваҳҳоб ибн Али табобатда ҳам моҳир. Дорую дармонлар хусусидаги суҳбатларини жон қулоғим билан тинглаймен.

      – Табобатга қизиқдингми?

      – Ҳа, отажон. Табиблик аъмолига беҳад ҳавасдамен.

      – Ахир, табобатни англамоқ, теран тушунмоқ учун жуда ёшсен.

      – Табобатга оид суҳбатларга ниҳоятда ташнамен. Бироқ бундай суҳбатлар асосий сабоқдан сўнг бўлаётир. Сабоқни тез ўзлаштириб оламен. Устоз хурсанд бўлиб, илтимосимни рад этмайдилар.

      – Неларни илтимос қилдинг?

      – Инсон жисми, ботинига қизиқдим. Устоз тушунтириб бердилар.

      – Неларни тушундинг?

      – Инсонда юрак, бир жуфт ўпка, меъда, ичаклар борлиги, уларнинг вазифаларини билиб олдим.

      – Шуларни тушундингми?

      – Ҳа, отажон. “Қўй сўйганларини кўрганмисен?”, дедилар устоз. Бобожонимнинг Афшонадаги уйларида кўрганимни айтдим. Инсоннинг ботиний аъзолари қўйникига ўхшар экан. Мен буни тасаввур қилдим. Ҳозир юрак, иккала ўпка, жигар ва ичакларим жисмимнинг қаерида эканини биламен.

      – Сабоқларинг мушкул эмасми?

      – Йўқ, отажон. Айни пайтда устоз таътил бердилар. Ўзим мустақил китоб ўқиётирмен. Меҳмонхонамиздаги токчада сизнинг китобларингиз кўп. Табобат илмига оидлари ҳам бор.

      Абдуллоҳ ибн Ҳасан ўйланиб қолди. Нозик, қотмагина ўғлига тикилди: “Ҳали гўдак-ку. Китобларга бунчалар муккасидан кетмаса. Тенгдошлари ҳали ўйин-кулгудан бўшамайдилар. У эса Қуръонни хатм қилди, табобатни ўрганмоқда. Бу аҳволда зўриқиб, хасталаниб қолмоғи мумкин”.

      – Ҳусайн, таътилинг ўтиб бормоқда. Афшонага олиб борайми?

      – Бажонудил борурмен. Бобожоним, моможонимни соғиндим.

      – Ундай бўлса, саҳарда йўлга чиқурмиз. Ҳозир эса, юр, ўғлим, морбоз, найрангбозларни кўрурсен.

      – Найрангбоз?

      – Бу сўзни энди эшитдингми?

      – Ҳа.

      – Бу ерда ҳинди найрангбозлар бор. Мана, улар!

      Ота-бола одамлар издиҳомидан ўтдилар. Давра ўртасида ўрта ёшлардаги, қоп-қора, чиллашир бир ҳинди эртакдаги аждар сингари оғзидан олов пуркаб ҳаммани лол қолдирарди. Бир пайт юлдузлар тасвири туширилган авра чопонини ҳилпиратиб чир айлана бошлади. Шу ҳолатда икки томонга ёйилган қоқсуяк қўлларида биттадан оппоқ каптар пайдо бўлди. Издиҳом ҳайратдан бир қалқди. Ҳар томондан “Офари-ин!” деган ҳайқириқлар эшитилди. Найрангбоз бирдан каптарларни