ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН

СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2


Скачать книгу

сюжетларнинг эмоционал ҳаракати пайдо бўла^бошланди. Масалан. Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарига ишланган миниатюралар.25

      Лекин, темурийлар миниатюрасининг гуллаган даври Ҳиротда бу сулоланинг сўнгги ҳукмдори Султон Ҳусайн Бойқаро (1469-1506) вақтида амалга ошади, шунингдек, унинг вазири букж шоир, давлат арбоби Алишер Навоийнинг ҳиссаси айниқса катта бўлган. У истеъдодли санъат шинавандалари – рассомлар, мусикачилар, қўшиқчилар. хаттотларнинг ҳомийси бўлган. Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг ёзишича: “Султон Ҳусайн Мирзо даври бу энг яхши вакт бўлган. Хуросон айниқса Ҳирот унинг ҳукмдорлиги вактида олимлар

      ва бир қанча алломалар билан тўла бўлган. Ҳар бир инсон бирор-бир хунар билан шуғулланган, уларнинг мана шу ишни тугаллаб, маромига етказиш керак деган мақсади ва хоҳишлари бўлган’'1.

      XVacp иккинчи ярмида хлрот миниатюра мактаби давом этиб янада юқори чўққиларга кўтарилди. Бу вақтда Ҳиротда истеъдодли миниатюрисглардан – Мирак Нақкош, Бехзод, Муҳаммад наққош, Қосим, Али ва бошқалар фаолият юритганлар. Уларга кўпинча Низомийнинг Хусрав Дехлавийнинг, Навоийнинг “Хамса”лари ва шунингдек, Саъдийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” асарларига буюртмалар беришарди.

      Темурийлар давлатидаги барча миниатюра мактаблари тематикасининг умумгоявий йўналиши икки воқеага тарихан мое тушган. Улар Амир Темурнинг жахон сахнасига чиқиши ва ислом дунёсида тасаввуф гояларининг таргиботи сингари комил инсонни тарбиялаш йўлини излашда муҳим шаклланишнинг якуни билан боглиқ.

      АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ ҲАРБИЙ МУСИҚА

      Асрлар давомида мусика инсон хаётида муҳим ахамият касб этиб келгани хакида Марказий Осиё. хусусан диёримиз худудида ўтказилган археологии казилмалардан топилган ашёвий ёдгорликлар ула^здан далолат беради. Шарқ халклари мусика маданиятига оид маълумотлар антик юнон олимларининг китобларида, ўрта аср алломаларининг мусикий рисолаларида, шунингдек, бадиий асар ва тасвирий санъат намуналарида доимо ўз ифодасини топган.

      Узок ўтмишдан буён мусиқанинг касбий йўналишида ривожланиши асосан хон ва зодагонларнинг эттирилган. Саройнинг барча маросимлари (хон чикиши, расмий маросимлар, базмлар, мусиқий йиғинлар ва х.к.) да мусика ва мусиқачилар асосий ўрин саройлари билан боғлик ҳолда кечгани боис. миниатюраларда қам сарой мусиқачиларининг ижрочилиги билан боғлик турли лавхалар акс эгаллаган. Ҳатто харбий юришларда хам мусикий созлардан фойдаланилган.26

      Шох ва ҳукмдорлар, жумладан, соҳибкирон Амир Темур хам харбий юришларида катта ногора, карнай, буг каби чолғуларни қўллаган ва жангга киришдан олдин овози жуда кучли бўлган карнай ва ногорат баралла янгратиб, душманни довдиратган. Ғанимнинг бу ҳолатидан фойдаланган харбий кўшинлар жанг бошлашиб, ғолибликни қўлга киритишга муваффак бўлганлар.

      Амир Темур юришлари давомида хунармандлар, олимлар билан бир қаторда моҳир чолгу ижрочиларини хам Самарқандга олиб келган. Абдурауф Ф^трат ”Ўзбек