Тони Шей

Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи


Скачать книгу

газета тарқатишни ташладим ва бунинг ўрнига ўз рўзномамни чиқаришга қарор қилдим. Унинг ҳар бир сони ўзим ёзган, тахминан, йигирма саҳифа ҳикоялар, сўз ўйинлари ва латифалардан иборат эди. Рўзномамни оч зарғалдоқ рангли қоғозда босиб чиқардим. Унга «The Gobbler» деб ном бердим ва ҳар бирига 5 доллардан нарх қўйдим. Тўрт нусхасини ўрта мактабдаги дўстларимга пулладим. Рўзномамни сотиб олишга қодир кўпроқ дўстлар орттиришим кераклигини ёки бошқа даромад манбаи топишим кераклигини аниқладим. Бир сафар сочимни олдираётганимда сартарошга «The Gobbler» нинг нусхасини кўрсатдим ва кейинги сондаги тўлиқ саҳифали рекламани 20 долларга таклиф қилдим.

      У рози бўлган пайт ажойиб нарса кашф қилганимга ишончим комил эди. Қилишим керак бўлгани – яна тўрттагина реклама сотиш ва мен ҳаётимда кўрган пулларимга қараганда ҳам кўпроқ – 100 доллар ишлаб олардим. Биринчи савдойимдан сўнг тўла ишонч билан сартарошхонага ёндош корхоналарга мурожаат қилдим ва мамлакатни ёки камида округни жунбишга келтириб, шов-шув бўлиши аниқ бўлган кейинги рўзномада реклама беришни таклиф қилдим.

      Ҳамма имкон қадар мулойимлик билан рад жавобини берди. Бир неча ҳафтадан сўнг мен «The Gobbler» нинг иккинчи сонини нашрдан чиқардим. Бу сафар фақат икки нусхасигина сотилди.

      Мен газетани ёпишга қарор қилдим.

      Бу жуда кўп меҳнат талаб қиларди ва дўстларим тушликда пулсиз қолаётганди.

* * *

      Мен ва укам Энди ҳар ой «Boys’ life» журналининг ҳар бир сонини сабрсизлик билан кутардик ва тўлиқ ўқиб чиқардик. Менинг ундаги севимли рукним энг охирида – ғаройиб нарсаларга буюртма бериш мумкин бўлган эълонлар бўлими эди. Ҳатто бундай нарсалар мавжудлигини олдиндан билмаган бўлсам ҳам, бир кун келиб мен ҳам уларга эга бўлишимни билардим. Ҳамма турдаги кўзбойлағичлик буюмлари ва янгича буюмлар (анча вақт мобайнида мен «янгича» сўзининг маъносини «жуда-жуда ажойиб» деб ўйлаб юрганман), шу жумладан, чангюткични мини-катерга айлантириш учун мосламалар тўплами ҳам бор эди.

      Аммо мени энг қизиқтирган нарса журналнинг орқа тарафидаги табрикномаларни сотиш орқали қўлга киритиш мумкин бўлган турли хил совғалар акс этган саҳифадаги рекламалар эди. Бу иш жуда осон туйилди: Маҳаллада уйма-уй юриб, байрам табрикномаларини сотиш (улар ҳаммага керак эди, реклама мени бунга ишонтирди), кўп балл йиғиш ҳамда йиққан балларимни скейтборд ёки ҳозир ўзим хоҳлайдиган ва ҳеч қачон менда бўлмаган бирорта ўйинчоққа алиштириш.

      Шундай қилиб, бир нечта табрикномалар намунасига ва каталогга буюртма беришга қарор қилдим – бир ҳафтада етиб келди. Мен ҳамон ёзги таътилда эдим, шунинг учун уйма-уй юришга вақтим кўп эди. Биринчи бекатим қўшни уй бўлди.

      Эшикни очган аёлга турли Мавлуд карталарининг каталогини кўрсатдим. У ҳали август ойи бўлганлиги учун Мавлуд карталари сотиб олиш нияти йўқлигини айтди. Унинг гапи тўғри деб ўйлаб қолдим. Август ойида Мавлуд карталарини сотишга уриниб, ўзимни аҳмоқдай ҳис қилдим, шунинг учун бу менинг охирги келган жойим бўлиб қолди.

      Мавсумга