Хабиб Темиров

Қуёш ботаётган пайт


Скачать книгу

қилиб айтгани йўқ, юрагидаги ҳасратини ошкор этганди холос. Гулсара бўлса ранжиди. Довдирнинг юраги эзилди, бекор айтдим шу гапни деб.

      Мана, тасодифми, мубҳам бир қонуниятми, Ҳаким довдир боши ёстиққа теккан чоғда яна Гулсарага, ёшлигининг ушалмаган орзуси, куртак ёзмай сўнган муҳаббати сабабчиси бўлмиш Гулсарага, энди Гулсара хола ва Гулсара момо бўлиб қолган, кексайган, юзига йиллар ўз изини солган жувонга дуч келди. Гулсара касалхонада ҳамшира бўлиб ишларди.

      Ҳаким довдир навбатдаги уколни қилиш учун кирган Гулсарадан унинг жияни ҳақида сўраётганини Нурқобил табиийки билмас, чорсидек қишлоқда яшин тезлигида тарқалган хабар ҳали унга етиб келмаган, тақдирнинг ўзи, эҳтимол шундай бўлишиниНурқобилнинг обдон ўйлаб, тўғри қарорга келиши учун шу топда нафақат ён-атрофидаги, балки бу ёруғ дунёдаги барча ташвишу муаммолардан бехабар туришини истаётгандир.

      Лекин у ҳарчанд уринмасин, мавжуд вазиятдаги энг тўғри, оқилона йўлни топа олмас, чалғишга нечоғлик уринмасин, яна бошига тушган кулфат таҳлилига қайтиб келар, душман кўнгли эса мудом қулоғига: “бу ёлғончи ҳаётнинг барча ноҳақликларига тупуриб, энг тоза, энг чин, энг адолатли дунёга равона бўлиш керак, токи мардлик қанақа бўлишини кўриб қўйишсин бу номардлар”, дея шивирлар. Бу йўл унга осон, сеҳрли ва марғуб бўлиб кўринарди.

      15

      Нурқобил тонгда туриб пўстинини кийди-да, қир оша мозоротга йўл олди.

      Қабристон қишлоқдан унчалик узоқ эмас. Ярим соатлик йўл. Қирга чиққач, молларини подага қўшиб қайтаётган болаларни учратди. Нарироқда, сайхонликда бир гуруҳи тўда бўлиб кураш тушишарди. Совуқни писанд этишмаганини қаранг. Нурқобил бир муддат уларнинг завқли ўйинини томоша қилди. Бунда йиқитган ҳам, йиқилган ҳам хурсанд, қийқиришади. Ким енггани, ким енгилганини бир зумда унутиб юборишади. Зеро, болалар бу ҳақда ўйлашмайди ҳам. Лекин… Нурқобил даставвал ўз болалигини, подаётоқда Қилич кўса бошчилигида уюштириладиган курашларни эслади. Ўша пайтлар кураш бошқачароқ бўларди, шекилли. Нурқобил биронтасидан йиқилиб қолса, ҳафталаб алам чекиб юрарди. Демак, у болаликнинг оддий эрмагини шунчалик жиддий тушунган экан-да. Ёки ўша давр болаларининг феъли шунақа жиддийроқ, жангарироқ эдими? Уруш тугаганига анча йиллар бўлган эса-да, одамлар руҳидаги, жисмидаги қаҳр, ғазаб, нафрат руҳи ҳали у қадар сусаймаган эди, шекилли. Энди-чи, энди, тинч-осойишта даврларда одамлар, болалар лоқайдроқ, кўнгли юмшоқроқ бўлиб қолишдими?

      Э, йўқ, эҳтимол, болалар кўнгилчанроқ, юмшоқроқ бўлиб қолишгандир. Лекин одамлар…

      Гўристон. Нурқобил отасининг, кейин устози Музроб Туробов қабрини зиёрат қилди. Бошқаларига ҳам бир-бир назар солди. Янги қабрлар. Кексалар, ёшлар, болалар марқадлари.

      Қабристондан чиқиб, кузги дон экилган дала томон юриб кетди. Қор кўп ҳали. Лалми буғдойзорлар учун айни муддао, баҳорда тўйиниб, дуркун ўсади. Ҳув ана, Ҳаётбоши чўққиси ортидан Офтоб момо чиқиб келаяпти. Йўқ, момо эмас, бобо. Қудратли Қуёш бобо гўё тоғлар кўксини ёриб, метин тўсиқларни парчалаб