Уткир Хошимов

Тушда кечган умрлар


Скачать книгу

– Милиция! Ўлдирмоқчи! Ёрдам беринглар! …Гриша жонҳолатда югуриб кетди. Узоқ югурди. Аллақандай арча панасига яшириниб, чўнқайиб ўтириб қолди. Ҳамон емғир еғар, оеғидан зах ўтиб кетган, паралон курткасининг ёқасидан сизиб кираетган совуқ томчилар гарданини музлатиб юбораетганини ҳис этиб турарди… Лой ерга енбошлаб, кўзини юмди. Атроф сокин, қоронғи… Олисда кўчадан ўтиб бораетган машиналарнинг бўғиқ гувиллаши эшитилиб турарди. Негадир хаёлига онаси келди. Икки йилдан бери хабар олмагани, ҳатто хат езмагани эсига тушиб, йиғлагиси келди… Ғира-ширада уйғонди. Бирпас гарангсиб турди-да, тушунди. Заводга бориб бўлмайди. Лариса милйция чақиради. Горком комсомолга – акасининг олдига боради. Бошқа илож йўқ. Ҳар қалай, Диманинг қўли узун! Тўғри, ўзидан ҳам ўтди.

      Дима сўкади… Майли, урса ҳам майли. Бошқа чора йўқ. Пастдаги милиционердан-ку, ялинибелбориб ўтди. Учинчи қават, тўқсон биринчи хонани тақиллатган эди, садо чиқмади. Этттик тепасидаги езувни қайта ўқиди. «Васильев Д.С.» Тут-Қичдан ушлаб тортиб кўрди. Эшик қулф эди. – Ким керак сизга, ўртоқ! Паркет полда қарс-қурс қадам товуши эшитилди. Гриша енбошига бурилди. Пошнаси бир қарич туфли кийган хушрўйгина қиз ипдек қошини чимириб рўпарасида турарди. – Ким керак сизга? – деди қиз расмий оҳангда. – Дмитрий Степанович, – деди Гриша ғўлдираб. Қиз унинг лой босган курткасига, тимдаланган юзига шубҳали қараб қўйди. – Нима иш билан келдингиз? – Шахсий иш билан! – деди Гриша ижирғаниб. – Қаерга келганингизни биласизми? – Қиз ипдек қошини зардали чимирди. – Бу ер горком комсомол бўлади, ўртоқ! Бу ерда шахсий ишлар кўрилмайди.

      – Мен Диманинг укасиман! – Гриша қўлини пахса қилди. – Акам билан гаплашишга ҳаққим борми?

      Қиз тағин унга бошдан-оёқ разм солиб чиқди.

      – Дмитрий Степанович секретариатдалар, – деди юз ифодаси ўзгармай. – Укаси бўлсангиз, уйига боринг!

      – Буниси – менинг ишим!

      Қиз бирпас ўйланиб турди-да, раҳми келди шекилли, йул кўрсатди.

      – Йўлак бошида холл бор. Ўша ерда ўтириб туринг. Гриша қиз имо қилган томон йўл олди.

      Холлда журнал столи, стол енида иккита курси бор экан. Ўтирди… Минг лаънат! Папироси ҳам қолмабди. Гарангсиб, атрофни томоша қила бошлади. Деворда авлодлар босиб ўтган шонли йўлни ифодаловчи плакатлар. Ундан пастда ҳар хил эълонлар… Йирик-йирик босма ҳарфлар билан езилган эълон алоҳида ажралиб турарди. Гриша беихтиёр ўрнидан турди. Яқин бориб ўқиди: «Ўзбекистон ССРда вужудга келган танг аҳволни тузатиш учун раҳбар лавозимларга ишга бориш ниятида бўлганлар 98-хонага мурожаат қилиши мумкин. Қалб даъвати билан борганларга барча шароит яратиб берилади».

      Ҳеч балога тушунмади. Қайтиб келиб жойига ўтирди. Ҳар эснаганда кўзидан мўлдирмўлдир ёш оқиб, пинакка кетди.

      Бир маҳал гангур-гунгур овозлар, қадам товушларидан уйғонди. Йўлакка одам тўлиб кетган, ҳаммаси зина томон сурилар эди. Зипиллаб борса, тўқсон биринчи хона эшиги ғира очиқ турибди.

      – Мумкинми? – деди мўралаб.

      Дима сигарет тутатиб, аллақандай қоғозларни титкилаб ўтирган экан.

      – Нима гап? – деди зарда билан.

      Укасини