Комил Хоразмий

Буюк Беруний


Скачать книгу

қиссадан ҳисса шулки, тўнғиз билан шер, яъники, тубан эҳтирослар қанчалик зўр бўлмасин, бани одам, яъники, ақл-идрок енггусидир!

Одил ЁҚУБОВ. (“Кўҳна дунё”романидан.)1

      1

      Аллоҳ бир бандага солса гар назар,

      Шавкати ўчмагай қиёмат қадар.

      Асрлар қаъридан таратганча нур,

      Башарга бағишлаб тургувси ғурур.

      Нодир инсонларни кўрди бу фалак –

      Тенгсиз заковатдан бергувчи дарак.

      Кўп илмларники сув қилиб ичган,

      Билим дунёсида қуш бўлиб учган.

      Шайтоний қаҳ-қаҳа билан жаҳолат,

      Барчани қўқритган пайтида ҳайҳот –

      Илм машъаласин кўтарганча даст,

      Дилин эзгуликка этганча пайваст –

      Майдонга чиқади мисли баҳодир,

      Кўзи келажакни кўришга қодир.

      Кукундек соврилар кумуш-у тилло,

      Ки идрок жаҳонда баридан аъло.

      Тарихдан ўчгувси қоронғи чоҳлар,

      Тахтида гердайган юзлаб подшоҳлар.

      Келажак авлодлар номин билмагай,

      Ўйу хаёлларин, комин билмагай.

      Кетарлар келмаган кабидир гўё,

      Уларни назарга илмайди дунё.

      Лекин ёддан чиқмас эзгу амаллар,

      Ўчириб кетолмас асрий шамоллар.

      Ақл йўлларини тўсолмас ҳеч кас,

      Юлдузга тош етмас, билингизки, бас.

      Бир инсон ҳақида сўзлай ҳикоя,

      Руҳлари шод бўлгай бизлардан шояд.

      Лақаби Беруний, исм – Абу Райҳон2,

      Ер юзи бўлмишдир илмидан ҳайрон.

      Завқидан мавжланмиш дарёи азим,

      Ташрифидан хурсанд қадим Хоразм.

      Жаҳонда бу қадар буюклардир кам,

      Идрок қувватига вақт эрур ҳакам.

      Ўн аср тумани оша бир шоён,

      Бизга қараб турар гўё навқирон.

      Илм тоғларини забт этган даҳо,

      Олимлар ичида мисоли анқо.

      Ўзин тилсим аро қилмишдир пинҳон,

      Котнинг маъданлари шундай бегумон.

      2

      Тўқиз юз етмиш уч – йил эди сана3,

      Иккинчи зулҳижжа, куни – пайшанба.

      Янгича ҳисобга қилсак гар таъбир,

      Кузак аввали, тўртинчи сентябр.

      Ноёб бир чақалоқ топмиш таваллуд,

      Кўрган тушларидан онаси хушнуд.

      Маскани шаҳардан эди ташқари,

      Эли фаровондир, шоддир ёш-қари.

      Хоразм пойтахти – гўзал шаҳар Кот4,

      Фозиллар илм ила қоқмишлар қанот.

      Аму қиғроғидан тошган вақт ахир,

      Вайрон бўлган эди гўзал шаҳар Фир5.

      Шундан сўнг Кот шаҳрин обод қилдилар,

      Маккор ғанимларни ношод қилдилар.

      Савдо карвонлари тўхтаб ўтарди6,

      Кимда пул дарди бор, кимда фан дарди.

      Бунда кесишарди Булғор йўли ҳам7,

      Овруполиклар-чи олар эди дам –

      Гоҳ