Комил Хоразмий

Буюк Беруний


Скачать книгу

довур сени ўпиб қонайин,

      Муҳаббат ўтида доим ёнайин.

      Менга чикорадир қилич ҳам, қин ҳам,

      Кўкда қанот қоқан учқур лочин ҳам.

      Шаҳло кўзларингда аксим кўраман,

      Тилло сочларингни доим ўраман.

      Сени кўп кўрмагай фақирга Худо,

      Сенинг умринг тилаб қилгум илтижо!”

      Райҳон дер: “Сўзларим тингла Муҳаммад,

      Аллоҳ инъомидир билсанг, муҳаббат.

      Муҳаббат кўнгилнинг ишидир азал,

      Муҳаббат туфайли сувлар ҳам асал.

      Аммо, ўзга бўлар тақдир йўриғи,

      Жинларга ўлжадир отнинг тўриғи.

      Сени унутмасман токи тирикман,

      Қайғу, дардларингга доим шерикман.

      Сен менинг кўнглимда яшарсан, ҳайҳот –

      Лекин ўз ҳолимга қўймагай ҳаёт.

      Бахт ҳақда сўрасанг – тундай қародур,

      Бизнинг йўлларимиз, билсанг, айродур.

      Чунки, бу дунёда йўқдир адолат,

      Бир куни чанг солгай бизга жаҳолат.

      Қуёшнинг юзини бекитар булут,

      Олисларга учгин – сен мени унут!

      Муҳаббат достонин ортиқ сўйлама,

      Юлдузларга кўз тик – мени ўйлама.

      Сўнгги нафасгача дуода қолай,

      Хаёлан ҳамиша дардингни олай.

      Асарда тасвирла оразимни ҳам,

      Дунёга танитгин Хоразмни ҳам.

      Сенга қойил қолсин бутун Ер юзи,

      Шунда рози бўлгим – бу Райҳон сўзим.

      Минг йиллар ўтса-да севгимиз яшар,

      Унутмагай асло номингни башар.

      Чунки сен замину осмон фарзанди,

      Қуёш ўлкасининг эрка дилбанди.

      Шоҳлар отдан тушгай сенинг туфайли,

      Сен Мажнун эрурсан, Билимдур – Лайли.

      Сўнгги қонинггача фанга тортиқ эт,

      Фисқу фасод қўпса ўз юртингдан кет!

      Мен эсам сенга ҳеч бермайин халал,

      Ҳамиша руҳингга бўлайин маҳтал.

      Сенга ярашади танҳолик эй дўст,

      Сенга ярашади аълолик эй дўст.

      Ранж чекмай муродга етиб бўлмас ҳеч,

      Устингдан одамлик либосини еч!

      Сенга фаришталар қавми харидор,

      Улар имламоқда – энди яхши бор!”

      Беруний бу гапдан паришон бўлди,

      Турли тилсимотга бир нишон бўлди.

      “Дарсу иқтибосда кўрганинг юмшоқ,

      Мулойим феълимга алданма асло.

      Мен жангга киришсам ёмонлик истаб,

      Инсу жинслардан ҳам ўткирман аммо”20

      Яхшига яхшиман, ёмонга ёмон,

      Менга сен кераксан, керакмас осмон.

      Менга кесак каби жавоҳирлар ҳам,

      Тиғимда тортилар баҳодирлар ҳам.

      Мазкур сўзларимни лоф деб ўйлама,

      Дилимни доимо соф деб ўйлама.

      Ақлимни жам этиб ясасам қурол,

      Дунё тўзғиб кетур бир кукун мисол!”

      “Бас!” деди маҳбуба: “Сўзлама ортиқ,

      Аллоҳдан берилган тақдирдир тортиқ.

      Манглайда борини ўқийди банда,

      Қилмасайди қисмат бизни шарманда!”

      4

      …Ярим